Ўзбекистон

Ўзбекистонда жазирамага қарамасдан, ёзги туризмга қизиқиш ортмоқда

2026 йилнинг дастлабки олти ойида мамлакатга 6,56 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 25 фоизга кўпдир.

Ўзбекистонда жазирамага қарамасдан, ёзги туризмга қизиқиш ортмоқда

Ёзнинг жазирама кунларида ҳам Ўзбекистон бўйлаб саёҳатлар оммабоплигини йўқотгани йўқ. Бунга сўнгги йилларда бассейнли меҳмонхоналар, аквапарклар, тоғ курортлари ва сув ҳавзалари бўйидаги замонавий дам олиш масканлари сонининг кўпайгани сабаб бўлмоқда.

 

 

Туризм қўмитаси маълумотларига кўра, фақат июнь ойининг ўзида мамлакатга 1,2 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ келган. Бу Ўзбекистон ёз мавсумида ҳам саёҳатчилар учун жозибадор йўналиш бўлиб қолаётганини кўрсатади.

 

 

Ёзги дам олиш инфратузилмаси энг ривожланган ҳудудлардан бири Тошкент вилояти бўлиб, Чорвоқ ва Бўстонлиқдаги тоғ курортлари, бассейнли меҳмонхоналар ҳамда аквапарклар минглаб меҳмонларни қабул қилмоқда.

 

 

Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларида тарихий обидалар билан бир қаторда замонавий меҳмонхоналар, бассейн ва СПА хизматлари сайёҳларга таклиф этилмоқда. Бухоро вилоятидаги Тўдакўл сув омбори эса пляж, қайиқ сайрлари ва сув спорти турлари билан ички туризмнинг оммабоп масканларидан бирига айланган.

 

 

Водий вилоятларида ҳам ёзги туризм инфратузилмаси кенгаймоқда. Намангандаги "Афсоналар водийси" мажмуасида йирик аквапарк ва 16 та бассейн фаолият юритаётган бўлса, Андижон ва Фарғонада замонавий аквапарклар ҳамда бассейнли меҳмонхоналар сайёҳларга хизмат кўрсатмоқда.

 

 

Жиззах вилоятидаги Зомин тоғ курортлари ва Айдаркўл бўйидаги дам олиш масканлари, шунингдек Навоийдаги Айдаркўл кўллар тизими экотуризмнинг энг машҳур йўналишлари сифатида ривожланмоқда. Бу ҳудудларда кўл бўйида дам олиш, қайиқ сайрлари, чўл сафари ва ўтовларда тунаш каби хизматлар йўлга қўйилган.

 

 

Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё ҳамда Қорақалпоғистонда ҳам бассейнли меҳмонхоналар ва сув-кўнгилочар мажмуалар сони ортиб бормоқда. Нукусдан Орол денгизи ва Устюрт платосига саёҳат қилувчи сайёҳлар учун ҳам замонавий меҳмонхоналар хизмат кўрсатмоқда.

 

 

Қайд этилишича, бугунги кунда Ўзбекистонда ёзги туризм нафақат тарихий обидаларни зиёрат қилиш, балки тоғ курортлари, бассейнлар, СПА марказлари ва сув аттракционларида дам олиш имкониятлари билан ҳам бойиб бормоқда. Натижада жазирама об-ҳаво мамлакат бўйлаб саёҳат қилишга бўлган қизиқишни камайтираётгани йўқ.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.