Ўзбекистон

Ўзбекистонликлар Қирғизистонда 15 кунгача рўйхатдан ўтмасдан юриши мумкин бўлади

Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон раҳбарларининг учрашувида Садир Жапаров минтақа учун Шенген визасига ўхшаш ягона туристик виза жорий этишни таклиф қилди.

Ўзбекистонликлар Қирғизистонда 15 кунгача рўйхатдан ўтмасдан юриши мумкин бўлади

Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари эндиликда икки давлат ҳудудига кирганидан сўнг 15 кун давомида мажбурий рўйхатдан ўтмасдан бўлиши мумкин. Тегишли протокол 31 июль куни Иссиқкўлда президентлар Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров томонидан имзоланди.

 

Янги протокол 2006 йилда имзоланган фуқароларнинг ўзаро қатнови тўғрисидаги икки томонлама битимга қўшимча ҳисобланади. Унга кўра, Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари чегарани кесиб ўтгач, 15 кун давомида қабул қилувчи давлатнинг тегишли органларида доимий ёки вақтинчалик рўйхатдан ўтмасдан бўлиши мумкин.

 

Амалдаги тартибга кўра, Қирғизистонга кирган Ўзбекистон фуқаролари беш кун ичида ички ишлар органларида шахсан рўйхатдан ўтиши талаб этилади. Янги келишув ушбу муддатни 15 кунгача узайтириб, рўйхатдан ўтиш мажбуриятини бекор қилади.

 

Шунингдек, Чўлпонотада ўтаётган Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон раҳбарларининг норасмий маслаҳат учрашувида Қирғизистон президенти Садир Жапаров минтақа учун ягона туристик виза жорий этиш ташаббусини яна илгари сурди.

 

Унинг айтишича, Ўзбекистон ва Қозоғистон ушбу ғояни қўллаб-қувватлаган. Ташаббус Марказий Осиё мамлакатларига саёҳат қилувчи хорижий фуқаролар учун Шенген визасига ўхшаш ягона виза тизимини яратишни назарда тутади.

 

30 июлдан 1 августгача давом этаётган учрашувда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳамда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев иштирок этмоқда.

 

Саммит давомида савдо, энергетика, транспорт коридорлари, туризм, маданий-гуманитар ҳамкорлик ва минтақавий хавфсизлик масалалари муҳокама қилинмоқда.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.