Жазоирда йўловчи автобуси ағдарилди, 25 киши ҳалок бўлди
Ҳодиса оқибатида яна 44 киши жароҳатланди.
Жазоирнинг Бумердес вилоятида йўловчи автобуси йўлдан чиқиб ағдарилиши оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлди, яна 44 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар берди.
Ҳодиса 1 август куни Жазоир шимолидаги Бумердес вилоятида содир бўлди. Расмий маълумотларга кўра, Сетиф вилоятидан йўлга чиққан йўловчи автобуси номаълум сабабларга кўра йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилган.
Жазоир Фуқаролик муҳофазаси хизмати маълум қилишича, авария оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлган, 44 киши эса турли даражадаги тан жароҳатлари олган.
Ҳодиса жойида қутқарув ва тезкор ёрдам ишлари давом этмоқда. Авария сабаблари юзасидан текширув бошланган.








