Жаҳон

АҚШ Қешм оролидаги уйга 900 килограммлик авиабомба ташлаган — NYT

Нашр таҳлилига кўра, ҳужум оқибатида бир оила аъзолари ҳалок бўлган, зарба берилган ҳудуд яқинида эса ҳарбий объектлар аниқланмаган.

АҚШ Қешм оролидаги уйга 900 килограммлик авиабомба ташлаган — NYT

АҚШнинг Эроннинг Қешм оролига берган зарбаси аҳоли зич яшайдиган ҳудуддаги турар жойни нишонга олган бўлиши мумкин. Бу ҳақда The Times of India нашри The New York Times нашрига таяниб хабар берди.

 

Нашр видео, фото ва сунъий йўлдош тасвирлари таҳлилига таяниб, ҳужум оқибатида эр-хотин ва уларнинг икки ёшли фарзанди ҳалок бўлганини ёзди. Оиланинг яна икки нафар фарзанди вайроналар остидан тирик қутқарилган ва шифохонада даволанмоқда.

 

Қурол-яроғ бўйича экспертлар баҳолашича, зарбада АҚШ арсеналидаги энг йирик оддий авиабомбалардан бири — JDАМ бошқарув тўплами билан жиҳозланган 2 минг фунт (тахминан 900 килограмм) оғирликдаги Марк 84 бомбаси қўлланган бўлиши мумкин.

 

Суриштирувда қайд этилишича, портлаш оқибатида камида тўққиз метр диаметрли ўра ҳосил бўлган, бомба парчалари ва шикастланган автомобиллар 60 метрдан ортиқ масофага сочилиб кетган. Ҳужум натижасида қарийб 20 оила бошпанасиз қолган.

 

The New York Times журналистлари вайрон бўлган уй атрофида ҳарбий объектлар ёки зарба ҳарбий нишонга қаратилганини тасдиқловчи далилларни аниқламаганини маълум қилди.

 

АҚШ Марказий қўмондонлиги (CЕNTCОМ) эса тинч аҳоли орасидаги эҳтимолий қурбонлар ҳақидаги маълумотларни ўрганаётганини билдирган. Бироқ қўмондонлик зарбанинг асл нишони нима бўлгани ва нима сабабдан айнан бундай юқори қувватли бомба қўлланганига изоҳ бермаган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.