Жаҳон

Қримда электр узилишлари ортидан аҳоли иссиқ овқат учун навбатга турмоқда

Массандра шаҳрида электрсиз қолган аҳолига ҳар куни юзлаб порция иссиқ овқат тарқатилмоқда.

Қримда электр узилишлари ортидан аҳоли иссиқ овқат учун навбатга турмоқда

Россия томонидан аннексия қилинган Қрим яриморолида электр таъминотидаги узилишлар сабаб аҳоли иссиқ овқат олиш учун кўчаларда ташкил этилган тарқатиш пунктларига мурожаат қилмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Қримнинг Массандра шаҳрида маҳаллий ҳокимият электр энергияси узилгани туфайли уйида овқат тайёрлай олмаётган фуқаролар учун дала ошхонасини ташкил қилган. Шаҳар маъмурияти раҳбари Оксана Мадюднинг айтишича, бу ерда ҳар куни қарийб 200 кишига гречка ва консерваланган гўштдан тайёрланган иссиқ таом тарқатилмоқда.

 

Маҳаллий аҳоли вакилларининг сўзларига кўра, электр таъминотидаги узилишлар уларни газ плиталари ва баллонлар излашга мажбур қилган. Айрим ҳудудларда электр энергияси 10 кунгача узилиб қолган.

 

Россия 2014 йилда аннексия қилган Қрим ёз давомида Украина томонидан электр станциялари ва бошқа муҳим инфратузилма объектларига уюштирилган зарбалар оқибатида ёқилғи ва электр таъминоти билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда.

 

Украина эса Россия ҳудуди ва Москва назоратидаги ҳудудларга узоқ масофали зарбаларни кучайтираётганини билдириб, буни мамлакатига қарши олиб борилаётган урушга жавоб чораси сифатида изоҳламоқда.

custom img

5 млрд доллар ажратилади: АҚШ Яқин Шарқ энергетикасини тиклашни таклиф қилди

Умумий қиймати 10 млрд долларга етиши мумкин бўлган фонд Ҳурмуз бўғозига нефт ва газ ташишда қарамликни камайтирувчи инфратузилмани ривожлантиришга ҳам йўналтирилади.

custom img

Генераллар ҳам қутула олмади: Хитойда икки юқори мартабали ҳарбий ҳайдалди

Генераллар партияга садоқатсизлик, гуруҳбозлик, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ва коррупцияда айбланган.

custom img

Янги чеклов: АҚШ Эрон авиакомпанияларининг дунё бўйлаб парвозларини тўхтатмоқчи

Эрон авиакомпанияларига хизмат кўрсатадиган хорижий аэропорт ва компаниялар АҚШ санкцияларига дуч келиши ҳамда доллар тизимидан узилиши мумкин.

custom img

Италия мактабларида хорижий ўқувчилар сони чекланади: бурқа ва ниқоб кийиш ҳам тақиқланади

Айрим хорижлик ўқувчиларнинг ота-оналарига итальян тилини ўрганиш мажбурияти юклатилиши мумкин.

custom img

Трамп учта йирик ОАВга Оқ уйга киришни тақиқлади: журналистлар судга мурожаат қилди

Дональд Трамп тақиқни «сохта янгиликлар»га қарши чора сифатида изоҳлади.

custom img

Дунёда дизель тақчиллиги кучаймоқда: танқислик 2027 йилгача давом этиши мумкин

Хитой экспортининг ошиши ва нефтни қайта ишлаш корхоналарининг юқори рентабеллик билан ишлаётгани бозордаги босимни қисман юмшатмоқда.

custom img

Жанубий Кореяда мина портлади: уч ҳарбий хизматчи жароҳатланди

Ҳодиса Жанубий Корея ҳарбийлари чегара ҳудудида қидирув ишларини олиб бораётган пайтда юз берган.

custom img

“Янги нишонлар ва янги қуроллар”: Эрон АҚШга жавоб зарбаси билан таҳдид қилди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили АҚШ янги ҳужум бошласа, аввал нишонга олинмаган объектларга янги қуроллар билан зарба берилишини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"