Ўзбекистон

Юнусободдаги 271-мактаб ҳудудида ўрганиш ўтказилди: ер майдони аввалги ҳолатига қайтарилди

Мактаб ҳудудида ўтказилган ўрганишларда ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдони ёки ноқонуний қурилмалар мавжуд эмаслиги аниқланди.

Юнусободдаги 271-мактаб ҳудудида ўрганиш ўтказилди: ер майдони аввалги ҳолатига қайтарилди

2026 йилнинг 31 июль куни Юнусобод туманида болалар майдончалари ва спорт ўйингоҳлари ҳудудларидаги қурилиш ҳолатлари ўрганилди. Хусусан, Амир Темур Шоҳ кўчаси, 41-уй манзилида жойлашган 271-сонли мактаб ҳудудидаги объект кўздан кечирилди.

 

 

Ўрганишлар давомида мактаб ҳудудидаги ер участкаси ҳамда бино-иншоотлар амалдаги ҳужжатлар асосида давлат рўйхатидан ўтказилгани, ҳудудда ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдони ёки ноқонуний қурилмалар мавжуд эмаслиги аниқланди.

 

 

Шунингдек, давлат-хусусий шериклик битими ва ижара шартномаси асосида "АSIAN SCHOOL" МЧЖга 4 минг квадрат метр ер майдони ижарага берилгани маълум бўлди. Ўрганиш якунларига кўра, тунука билан ўралган ҳудуд демонтаж қилиниб, ер участкаси аввалги ҳолатига қайтарилди.

 

 

Ҳудудларда қонунийликни таъминлаш, болалар майдончалари ва ижтимоий объектларнинг дахлсизлигини сақлаш бўйича назорат ишлари изчил давом эттирилади. Ҳар бир ҳолат қонуний асосда кўриб чиқилиб, адолат таъминланади.

 

custom img

17 ёшли ўқувчи гашиш билан ушланди: жўнатма Россиядан юборилган

Гиёҳвандлик воситалари консерва қутисига яширилган бўлган.

custom img

Тошкентда ҳаво кескин ифлосланди: мутахассислар асосий сабабларни маълум қилди

19 сентябрь соат 21:00 дан 20 сентябрь соат 04:00 гача Тошкентда ҳаво сифати вақтинча ёмонлашиб, АQI 101–150 — сезгир гуруҳлар учун зарарли даражага етиши мумкин.

custom img

Қорақалпоғистонни ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича янги вазифалар белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

custom img

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Раисига “генерал-майор” унвони берилди

Шунингдек, қорақалпоқ халқининг буюк фарзанди, шоир ва мутафаккир Бердақ Қарғабай ўғли таваллудининг 200 йиллигини муносиб нишонлаш дастурларини ишлаб чиқиш топширилди.

custom img

1 йиллик магистратура жорий этилади: янги ўқув йилидан таълимнинг икки йўналиши белгиланади

Амалий дастурга йўналтирилган магистратура битирувчилари мутахассислигига қараб лойиҳа, стартап, конструкторлик лойиҳаси ёки бошқа амалий ишни тайёрлаб, ҳимоя қилади.

custom img

2,1 млрд куб метр сув йўқотилмоқда: Қорақалпоғистонда каналлар бетонланади

Қорақалпоғистонда 417 минг гектар экин ерини суғоришга йилига 5,7 миллиард куб метр сув сарфланмоқда. Шундан 38 фоизи, яъни 2 миллиард 100 миллион куб метр сув йўқотилмоқда.

custom img

17,5 фоиздан 12 фоизгача: Қорақалпоғистонда оилавий тадбиркорлик кредитлари арзонлаштирилади

Келаси йили “драйвер” лойиҳаларга 100 миллион доллар йўналтирилиб, камида 50 минг одамни даромадли қилиш мақсад қилинган.

custom img

Тошкентда МИБ орқали маданий буюмлар музейга қайтарилди

Шу тариқа ижро ҳужжатида белгиланган талаблар тўлиқ бажарилиб, ижро иши якунланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"