Ўзбекистон

Ўзбекистон Президентининг Қирғизистонга давлат ташрифи якунланди

Ташриф давомида икки давлат ўртасида Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома имзоланди, қатор муҳим келишувларга эришилди.

Ўзбекистон Президентининг Қирғизистонга давлат ташрифи якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғиз Республикасига давлат ташрифи ҳамда Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарлари норасмий Маслаҳат учрашувининг тадбирларга бой дастури якунланди. “Иссиқкўл” аэропортида Ўзбекистон етакчиси ва рафиқасини Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ва рафиқаси кузатиб қўйдилар.

 

 

Президент Шавкат Мирзиёев Чўлпонота шаҳрида қирғизистонлик ҳамкасби билан тор доирада ҳамда расмий делегациялар иштирокида музокаралар ўтказди. Учрашувларда ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш, савдо ҳажмини ошириш, саноат кооперациясини ривожлантириш, транспорт соҳасида ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлаш, сув-энергетика ҳамда маданий-гуманитар йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. 

 

 

Икки томонлама ҳамкорликни энг юқори даражага олиб чиқадиган Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартноманинг имзоланиши саммитнинг муҳим натижаси бўлди. Давлатлараро кенгаш тузиш юзасидан келишувга эришилди. Шунингдек, давлат чегараси, ижтимоий ҳимоя ва пенсия таъминоти, олий таълим, фуқароларнинг келиб-кетиши, маданият, туризм ҳамда агросаноат мажмуаси соҳаларига оид салмоқли ҳужжатлар тўплами алмашилди.

 

 

Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 3 миллиард долларга етказиш, саноат кооперацияси бўйича янги лойиҳаларни амалга ошириш, “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли бўйлаб инфратузилмани ривожлантириш ҳамда Қамбарота-1 ГЕСни барпо этиш лойиҳасини жадаллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

 

Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга Қирғиз Республикасининг олий давлат мукофоти – I даражали “Манас” орденини топшириш маросими бўлиб ўтди.

 

 

Президент Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг норасмий учрашувида ҳам иштирок этди. Ҳамкорликнинг институционал асосларини мустаҳкамлаш, савдо ва транспорт ўзаро боғлиқлигини ривожлантириш, рақамли хизматларни кенгайтириш, таълим, илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш, иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммоларга биргаликда қарши курашиш ҳамда гуманитар алмашинувларни кенгайтириш масалаларини қамраб олувчи минтақавий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан ўз нуқтаи назарини баён қилди.

 

 

Ташриф доирасида давлат раҳбарлари Қирғизистондаги илк халқаро тоифадаги гольф клуби, янги беш юлдузли “Боку” меҳмонхонаси ҳамда Иссиқкўлда сув-мотор спорти бўйича чемпионатнинг очилиш маросимларида иштирок этдилар.

 

Тадбирлар якунига етгач, Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Тошкентга жўнаб кетди.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.