Жаҳон

Грецияда ёнғинни ўчириш вақтида иккита вертолёт тўқнашди, икки киши ҳалок бўлди

Мамлакат бўйлаб юзага келаётган ёнғинларга қарши курашиш учун қарийб 500 нафар ўт ўчирувчи сафарбар этилган.

Грецияда ёнғинни ўчириш вақтида иккита вертолёт тўқнашди, икки киши ҳалок бўлди

Грецияда ўрмон ёнғинларини ўчириш ишлари вақтида иккита ёнғин ўчириш вертолёти ҳавода тўқнашиб кетди. Оқибатда бир вертолёт қулаб тушиб, икки экипаж аъзоси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

 

Ҳодиса якшанба куни Афина ғарбидаги Псата ҳудудида содир бўлган. Греция ёнғин хизмати маълумотига кўра, тўқнашувдан сўнг тўрт нафар экипаж аъзоси қутқарилган. Бироқ вертолётлардан биридаги икки киши воқеа жойида ҳалок бўлган, иккинчи вертолёт экипажи эса тирик қолган.

 

Маҳаллий телеканаллар намойиш этган видеоларда вертолётлардан бири роторлар тўқнашуви ортидан портлаб, алангага бурканган ҳолда ерга қулагани акс этган. Вертолётлар Псата ҳудудида кучли шамол таъсирида тез тарқалаётган ўрмон ёнғинларини ўчириш ишларида қатнашаётган эди. Ёнғинлар оқибатида Грецияда 100 дан ортиқ уй вайрон бўлган, кўплаб аҳоли пунктларида эвакуация эълон қилинган.

 

Шу билан бирга, Коринф қўлтиғи бўйидаги Порто Гермено ҳудудида ҳам йирик ёнғинни жиловлаш ишлари давом этмоқда. Аланга тоғдан ошиб, ҳарбий ўқув полигонигача етиб борган ва портламаган ўқ-дорилар фаоллашган. Мамлакат бўйлаб ёнғинларга қарши курашиш учун қарийб 500 нафар ўт ўчирувчи сафарбар этилган. Қўшимча кучлар Франция ва Руминиядан ҳам етиб келган.

 

Сўнгги ҳафталарда Грецияда нисбатан осойишталик кузатилган бўлса-да, яна бир неча ҳудудда янги ёнғинлар қайд этилди. Порто Герменодаги кучли шамоллар сусайганига қарамай, аланга Вениза аҳоли пунктигача етиб борган. Ҳозирда ёнғиннинг Мегара соҳил шаҳарчасига кириб боришининг олдини олиш чоралари кўрилмоқда.

 

Маҳаллий ОАВ маълумотига кўра, ҳозиргача 10 минг гектардан ортиқ ер майдони ёниб кетган бўлиши мумкин. Кефалония оролида эса Пастра ҳудудидаги ёнғинни атайлаб ёққанликда гумон қилинаётган 44 ёшли эркак ҳибсга олинди.

 

Айни пайтда Франциянинг Жиронда ва Вар департаментларидаги ёнғинлар сезиларли даражада сусайган. Испаниянинг марказий ҳудудларида эса йирик ёнғинлар асосан назорат остига олинган бўлса-да, айрим жойларда аланга қайта кучаймоқда.

 

Европадаги узоқ давом этаётган иссиқ тўлқин ва қурғоқчилик нафақат ўрмон ёнғинларини кучайтирмоқда, балки бошқа муаммоларни ҳам юзага чиқармоқда. Дунай дарёсидаги сув сатҳининг рекорд даражада пасайиши сабабли Венгриядаги ягона атом электр станцияси қарийб 40 йил ичида илк бор фаолиятини тўхтатди.

 

Сербияда ҳам Дунай дарёсидаги сув сатҳи 1985 йилдан бери кузатилган энг паст даражага тушгани сабабли мамлакатнинг энг йирик гидроэлектр станциялари қувватининг атиги 20–30 фоизи билан ишламоқда.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.