Жаҳон

Нью-Йоркда давоси ва вакцинаси мавжуд бўлмаган Бурбон вируси билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилди

Олимлар “ёлғиз юлдуз” канаси орқали юқадиган ва махсус давоси мавжуд бўлмаган вирус кутилганидан кенгроқ тарқалган бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Нью-Йоркда давоси ва вакцинаси мавжуд бўлмаган Бурбон вируси билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилди

АҚШнинг Нью-Йорк штатида кана орқали юқадиган кам учрайдиган Бурбон вируси билан касалланишнинг илк ҳолати тасдиқланди. Бу ҳақда Fox News хабар берди.

 

Мутахассислар вирусга чалинган бошқа беморлар ҳам бўлиши мумкин, бироқ ташхис қўйиш қийинлиги сабабли улар аниқланмай қолаётганидан огоҳлантирмоқда. Stony Brook Medicine олимлари вирусни Лонг-Айлендда яшовчи беморда аниқлаган. Оғир аҳволда шифохонага ётқизилган беморда ўтказилган лаборатория текширувлари Бурбон вирусини тасдиқлаган.

 

Мутахассисларга кўра, вирус "ёлғиз юлдуз" канаси орқали юқади. Касалликнинг асосий аломатлари орасида юқори ҳарорат, ҳолсизлик, тошма, бош ва мушак-оғриқлари ҳамда кўнгил айниши бор. Ҳозирча Бурбон вирусига қарши на вакцина, на махсус даволаш усули мавжуд.

 

Шифокорларнинг таъкидлашича, касаллик белгилари кана орқали юқадиган бошқа инфекцияларга ўхшаш бўлгани, шунингдек, Бурбон вирусини аниқлаш учун кенг қўлланиладиган диагностик тест йўқлиги сабабли кўплаб ҳолатлар эътибордан четда қолиши мумкин.

 

Бурбон вируси илк бор 2014 йилда АҚШнинг Канзас штатида аниқланган. Ўшандан буён дунё бўйича атиги олти ҳолат расман қайд этилган. Вирус камида икки кишининг ўлими билан боғланган, бироқ олимлар ҳақиқий касалланиш ҳолатлари бундан кўпроқ бўлиши мумкинлигини айтмоқда.

 

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC) маълумотларига кўра, Lone Star канаси мамлакатнинг шимоли-шарқий, жанубий ва марказий ҳудудларида кенг тарқалган. Шу боис мутахассислар фуқароларга табиат қўйнида эҳтиёт чораларига амал қилиш, кана чаққанидан кейин иситма ёки бошқа аломатлар кузатилса, шифокорга мурожаат қилишни тавсия этмоқда.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.