Ўзбекистон

2027 йилдан ногиронлиги бўлган болалар ваучер асосида ассистив жиҳозлар билан таъминланади

Ногиронлиги бўлган болаларнинг уйига яқин жойда махсус синфлар ташкил этган нодавлат мактабларга ҳар бир ўқувчи учун субсидия ажратилади.

2027 йилдан ногиронлиги бўлган болалар ваучер асосида ассистив жиҳозлар билан таъминланади

Президент Шавкат Мирзиёев алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни таълим ва ижтимоий хизматлар билан қамраб олиш, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун таълим имкониятларини кенгайтиришга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

 

Тақдимотда қайд этилишича, бугунги кунда Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган 168 мингдан ортиқ бола истиқомат қилади. Уларнинг 133,8 минг нафари таълим ва ижтимоий хизматлар билан қамраб олинган бўлса, яна 34,6 минг нафар болани таълимга жалб этиш зарур.

 

Шу мақсадда 2026 йил 1 октябрдан Хоразм ва Навоий вилоятларида алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг эҳтиёжларини баҳолашнинг янги механизми синов тариқасида жорий этилади. Унда ижтимоий ходимлар ҳар бир бола билан "оилабай" ишлайди ва унга мос таълим ҳамда ижтимоий хизматлар белгиланади.

 

2026/2027-ўқув йилидан махсус мактабларда таълим индивидуал режалар асосида ташкил этилиши, кўзи ожиз педагоглар ҳамда бошланғич синфларга шахсий ассистент ва ёрдамчи ходимлар бириктирилиши режалаштирилган.

 

Шунингдек, ногиронлиги бўлган болаларнинг уйига яқин жойда таълим олишига шароит яратиш мақсадида коррексион синфлар ташкил этган нодавлат мактабларга ҳар бир ўқувчи учун субсидия ажратилади. Ҳар йили камида 50 та мактабнинг инклюзив муҳитни яхшилашга қаратилган ташаббуслари грант асосида молиялаштирилади.

 

2027 йилдан болаларни матнни ўқиш қурилмалари, овоз синтезаторлари, Брайл дисплейлари ва бошқа ассистив жиҳозлар билан ваучер асосида таъминлаш таклиф этилди.

 

2027/2028-ўқув йилидан эса ногиронлиги бўлган шахсларга кириш ва сертификат имтиҳонларида қўшимча вақт, Брайл алифбоси, сурдотаржимон, ассистент ва бошқа зарур шароитлар яратилади.

custom img

5 миллиард сўмлик зарар: халқаро қидирувдаги шахс Туркияда қўлга олинди

Мазкур шахс ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

Банкларда 461 млрд сўмлик фирибгарликнинг олди олинди: 18 миллиондан ортиқ операция чекланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида зарарли дастур аниқлангани сабаб 1,28 миллионта қурилмада банк иловаларидан фойдаланиш чекланган.

custom img

Ангренда бемор «пробасиз» укол ортидан комага тушдими? Ҳолат юзасидан текширув бошланди

Текширув якунлари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилиши маълум қилинди.

custom img

«Чиқарилган ҳукмдан озгина норозиман»: тайинланган жазо юзасидан суд муносабат билдирди

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган судланувчига 2,4 йиллик жазо берилгани юзасидан изоҳ берди.

custom img

«Йил ўқитувчиси» танлови: Қорақалпоғистонлик педагог 50 минг доллар мукофотни қўлга киритди

Республика бўйича 208 нафар, Қорақалпоғистондан эса 17 нафар ўқитувчи ушбу танловда ғолиб деб топилди.

custom img

Тошкент осмонида ёрқин объект кузатилди: мутахассислар дастлабки хулосани берди

Тошкент осмонида кузатилган ёрқин объект метеор ёки болид эмаслиги айтилди. Ҳодиса Хитойдан учирилган ракета билан боғлиқ бўлиши мумкин.

custom img

616 млн сўмлик мукофот: «Йил ўқитувчиси» ғолиблари аниқланди

Танловда 46 мингдан ортиқ педагог иштирок этди. Ғолиблар уч босқичда сараланди.

custom img

17 ёшли ўқувчи гашиш билан ушланди: жўнатма Россиядан юборилган

Гиёҳвандлик воситалари консерва қутисига яширилган бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"