Ўзбекистон

АҚШдаги ўрмон ёнғинларидан жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ

Ёнғинлар фонида Бош консулхона ватандошларга мурожаат қилди.

АҚШдаги ўрмон ёнғинларидан жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ

 

Ўзбекистоннинг Сиетлдаги Бош консулхонаси АҚШнинг Вашингтон штатида юз бераётган йирик ўрмон ёнғинлари оқибатида жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлигини маълум қилди.

 

Маълум қилинишича, Вашингтон штатининг Спокан шаҳри ва унинг атрофидаги ҳудудларда кузатилаётган ёнғинлар сабаб қарийб 60 минг нафар аҳолини эвакуация қилиш бўйича кўрсатма берилган.

 

Reuters агентлиги маълумотига кўра, ёнғинлар оқибатида 600 та бино, жумладан турар жойлар ва корхоналар вайрон бўлган. Ҳозирга қадар 250 минг акрдан ортиқ (101 минг гектардан зиёд) ҳудуд ёнғин билан қамраб олинган.

 

Спокан ёнғин хавфсизлиги хизмати бошлиғи Том Уилямснинг айтишича, ҳудуддаги учта алоҳида ёнғин ўчоғи эвакуация эълон қилинган туманлар учун жиддий хавф туғдирмоқда. Ёнғинни бартараф этиш ишларига Миллий гвардия билан бир қаторда АҚШнинг ўндан ортиқ штатларидан жалб этилган ўт ўчирувчилар ҳам сафарбар этилган.

 

Ўзбекистоннинг Сиетлдаги Бош консулхонаси ҳозирги кунга қадар ёнғинлардан жабрланган ёки зарар кўрган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида маълумот келиб тушмаганини билдирди.

 

Шунингдек, дипломатик ваколатхона АҚШнинг ёнғин кузатилаётган ҳудудларида истиқомат қилаётган ватандошлардан маҳаллий ҳокимият органлари кўрсатмаларига қатъий амал қилишни, хавфсизлик чораларига риоя этишни ҳамда зарурат туғилганда Бош консулхона билан боғланишни сўради.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.