Жаҳон

Бугун АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар бошланади — Трамп

Эрон эса ҳозирча бу борада расмий баёнот бергани йўқ.

Бугун АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар бошланади — Трамп

 

АҚШ президенти Доналд Трамп АҚШ ва Эрон ўртасидаги янги музокаралар бугун бошланишини маълум қилди. Унинг айтишича, музокаралар Эронга режалаштирилган кенг кўламли зарбалар бекор қилинганидан сўнг йўлга қўйилмоқда.

 

Трамп Air Force One бортида журналистлар билан суҳбатда Эрон ҳужум хавфи яқинлашаётганини англаганини таъкидлаган. Шунингдек, у музокаралар душанба тушдан кейин бошланишини билдирган.

 

АҚШ президенти аввалроқ Truth Social ижтимоий тармоғида Эрон ҳамда АҚШнинг Яқин Шарқдаги иттифоқчилари ундан ҳарбий ҳужумлардан тийилишни сўрагани ва томонлар ўртасидаги келишувнинг асосий шартлари бўйича муҳим силжишларга эришилганини ёзган эди.

 

Бироқ Эрон томони ҳозирча музокаралар санаси ёки уларда иштирок этишга тайёрлиги юзасидан расмий баёнот бермаган.

 

Трамп музокаралар учун аниқ муддат белгилашдан бош тортиб, вазият ривожига қараб қарор қабул қилинишини айтган. У, шунингдек, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ҳамда АҚШнинг минтақадаги ҳамкорлари — БАА ва Қатар раҳбарияти уни дам олиш кунлари Эронга қарши янги ҳужумлардан воз кечишга чақирганини маълум қилган.

 

АҚШ президенти, шунингдек, Ҳормуз бўғози ва Эрон ядро дастури бўйича келишувларга эришиш имконияти мавжудлигини билдириб, томонлар музокаралар орқали муаммоларни ҳал қилишга тайёр эканини қайд этган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.