Жаҳон

Исроил Трампнинг Ғазо бўйича режасини ўз позициясига мос эмас деб баҳолади

Исроил расмийлари ҲАМАСнинг қисман эмас, тўлиқ қуролсизлантирилишини талаб қилмоқда.

Исроил Трампнинг Ғазо бўйича режасини ўз позициясига мос эмас деб баҳолади

Исроил АҚШга президент Доналд Трамп илгари сурган Ғазо урушини якунлаш режасига оид хавотирларини билдирганини маълум қилди. Шу билан бирга, Исроил армияси Фаластин ҳудудига зарбаларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда Al Arabiya хабар берди.

 

Бош вазир Бенямин Нетаняху идораси матбуот котиби Дорон Шпилманнинг AFP агентлигига маълум қилишича, Исроил режа юзасидан ўз изоҳ ва эътирозларини АҚШ томонига етказган. Унинг айтишича, оммага эълон қилинган ҳужжат Исроил позициясини тўлиқ акс эттирмайди.

 

Нетаняху идораси ҲАМАСдан тўлиқ ва текшириладиган қуролсизланишни талаб қилмоқда. Аввалроқ ҲАМАС Трамп режасига мувофиқ қуролларини янги ташкил этилаётган Фаластин бошқарув қўмитасига топширишга рози бўлганини эълон қилганди.

 

Исроил разведкаси маълумотларига кўра, Трамп эълон қилган сулҳ даврида ҲАМАС қайта қуролланиб, янги жангчиларни ёллашни давом эттирган. Нетаняху идораси бундай шароитда ташкилотнинг тўлиқ қуролсизлантирилиши ҳар қандай узоқ муддатли келишувнинг асосий шарти эканини таъкидламоқда.

 

Шу билан бирга, Тинчлик кенгаши томонидан эълон қилинган йўл харитасида Исроил Ғазодаги ҳарбий амалиётларни тўлиқ тўхтатиши ва қўшинларини ҳудуддан босқичма-босқич олиб чиқиши назарда тутилган.

 

Ғазода эса жанговар ҳаракатлар давом этмоқда. Маҳаллий хавфсизлик манбалари якшанба тонгидан бери Исроил зарбалари оқибатида 19 нафар фаластинлик, жумладан аёллар ва болалар ҳалок бўлганини маълум қилди. Фаластин расмийлари, шунингдек, шанба куни уюштирилган зарба оқибатида катта миқдордаги тиббий воситалар йўқ қилинганини билдирди.

 

Айни пайтда Исроил армияси ҲАМАС тинч аҳоли инфратузилмасидан ҳарбий мақсадларда фойдаланаётганини даъво қилиб, Ғазо бўйлаб қурол омборларига зарбалар бераётганини маълум қилмоқда.

 

Кузатувчиларга кўра, вазият Трамп ва Нетаняху ўртасида Ғазо урушини якунлаш масаласида қарашлар тафовути мавжудлигини яна бир бор намоён этмоқда.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.