Ўзбекистон

Мустақиллик байрами олдидан Ўзбекистонда "Долзарб 40 кун" тозалик тадбирлари бошланди

Тадбир доирасида ҳудудларда ободонлаштириш, санитария-тозалаш ва чиқиндиларни бошқариш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Мустақиллик байрами олдидан Ўзбекистонда "Долзарб 40 кун" тозалик тадбирлари бошланди

Ўзбекистонда Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан 28 июлдан 6 сентябрга қадар республика бўйлаб "Долзарб 40 кун" экологик тадбирлари ўтказилмоқда. Бу даврда ҳудудларда ободонлаштириш, санитария-тозалаш ишлари ва чиқиндиларни бошқариш бўйича кенг кўламли тадбирлар амалга оширилади.

 

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси маълум қилишича, тадбирларнинг асосий мақсади санитария-тозалаш ишларини кучайтириш, чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда аҳолининг экологик маданиятини юксалтиришдан иборат.

 

Тасдиқланган режа асосида Қўмита ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда "Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси" давлат муассасаси томонидан республика бўйлаб амалий тадбирлар ташкил этилмоқда.

 

Тадбирларни мувофиқлаштириш мақсадида Агентлик ва унинг ҳудудий тузилмаларида махсус штаблар тузилган. Ҳар бир ҳудудга масъул ходимлар бириктирилиб, навбатчилик тизими жорий этилган ҳамда амалга оширилаётган ишлар устидан кунлик мониторинг йўлга қўйилган.

 

Қайд этилишича, "Долзарб 40 кун" тадбирлари Президентнинг 2026 йил 1 апрелдаги ПҚ-120-сон қарори ижросини таъминлаш доирасида ўтказилмоқда. Амалга оширилаётган ишлар ҳақидаги маълумотлар ҳар куни Агентликка тақдим этилиб, республика миқёсида умумлаштирилади.

 

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси давлат органлари, корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари ҳамда фуқароларни экологик тадбирларда фаол иштирок этишга, аҳоли пунктларини ободонлаштириш ва атроф- асрашга ҳисса қўшишга чақирди.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.