Ўзбекистон

Ўзбекистонда автобус йўл ҳақларини ошириш таклиф қилинди

Жамоат транспортида субсидиялар тизимини қайта кўриб чиқиш, ташувчиларга тўловларни хизмат сифати билан боғлаш ва автобус тарифларини босқичма-босқич ошириш таклиф этилмоқда.

Ўзбекистонда автобус йўл ҳақларини ошириш таклиф қилинди

 

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Соя иқтисодиётини қисқартириш, солиқ ва божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ҳамда фискал таҳлил институти жамоат транспортини молиялаштириш тизимини ислоҳ қилиш бўйича қатор таклифларни илгари сурди.

 

Таклифлар 30 июль куни ўтказилган фискал мулоқот давомида тақдим этилди.

 

Институт маълумотларига кўра, бугунги кунда жамоат транспорти бўйича ялпи шартномаларни молиялаштириш учун давлат буджетидан йилига 1,9 триллион сўм ажратилмоқда. Шундан 1,3 триллион сўми Тошкент шаҳридаги жамоат транспорти тизимига тўғри келади. Ҳозирда транспорт тизими харажатларининг 65,1 фоизи субсидия ҳисобидан қопланмоқда.

 

Қайд этилишича, субсидиялар ҳажми 2024 йилдаги 1 триллион сўмдан 2025 йилда 1,2 триллион сўмга, 2026 йилда эса 1,385 триллион сўмга етган. Натижада, икки йил ичида ушбу кўрсаткич 38,5 фоизга ошган.

 

Институт таҳлилларига кўра, Тошкент ва ҳудудлардаги жамоат транспорти имкониятлари ўртасида сезиларли тафовут мавжуд. Шунингдек, субсидиялар ҳажми ортиб бораётганига қарамай, уларнинг самарадорлиги ва натижалари етарли даражада шаффоф ҳамда ўлчаб бўладиган тизимга эга эмас.

 

Шу боис институт қуйидаги таклифларни илгари сурди:

  • йўловчилар оқими паст бўлган йўналишларни оптималлаштириш;

  • автобус йўл ҳақларини босқичма-босқич иқтисодий жиҳатдан асосланган даражага яқинлаштириш;

  • ҳудудларда жамоат транспорти қамровини кенгайтириш;

  • ташувчиларга тўланадиган маблағларни хизмат сифати кўрсаткичларига боғлаш;

  • имтиёзли тоифадаги фуқаролар учун мақсадли қўллаб-қувватлаш тизимини сақлаб қолиш.

 

Институтнинг таъкидлашича, мақсадли субсидиялар тизимига босқичма-босқич ўтиш орқали Тошкент жамоат транспортига ажратилаётган маблағларнинг бир қисмини ҳудудларда транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга йўналтириш мумкин бўлади.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.