Ўзбекистон

Ўзбекистондаги реабилитация марказлари яшаш жойи бўлмаганларга вақтинчалик бошпанага айлантирилади

Бошпанасиз шахслар вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказларига жойлаштирилиб, улар учун ҳужжатларни тиклаш, касбга ўқитиш ва ишга жойлаштириш бўйича индивидуал режа ишлаб чиқилади.

Ўзбекистондаги реабилитация марказлари яшаш жойи бўлмаганларга вақтинчалик бошпанага айлантирилади

Президент Шавкат Мирзиёевга муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган янги таклифлар тақдим этилди.

 

Тақдимотда амалдаги реабилитация муассасаларини вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказларига айлантириш режалаштирилаётгани маълум қилинди. Ҳозирда республика бўйича 726 ўринга мўлжалланган 11 та реабилитация маркази фаолият юритмоқда. Жорий йилнинг биринчи ярмида уларга 1,1 минг нафар шахс жойлаштирилган.

 

Янги тизимга кўра, бошпанасиз шахслар марказларга ўз мурожаати, “маҳалла еттилиги” тавсияси ёки ижтимоий ходим ҳамда профилактика инспектори кўмагида жойлаштирилади. Ҳар бир фуқаро учун индивидуал режа ишлаб чиқилиб, ҳужжатларини тиклаш, тиббий ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш, касбга ўқитиш ҳамда ишга жойлаштириш чоралари белгиланади.

 

Шунингдек, марказларда бандликни қўллаб-қувватлаш бўлинмалари ташкил этилиши, тадбиркорларга бўш жойлар имтиёзли шартларда ижарага берилиши режалаштирилган. Бошпанасиз шахсларга касб-ҳунарга ўқиш учун ваучер ажратиш, уларни ижтимоий эҳтиёжманд тоифага киритиш ва улар учун иш ўринларини захиралаш ҳам таклиф этилган.

 

Бундан ташқари, нодавлат ташкилотларга давлат ижтимоий буюртмаларини жойлаштириш орқали бошпанасиз шахсларни вақтинчалик бошпана, иссиқ овқат ва кийим-бош билан таъминлаш қамровини кенгайтириш кўзда тутилмоқда.

custom img

5 миллиард сўмлик зарар: халқаро қидирувдаги шахс Туркияда қўлга олинди

Мазкур шахс ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

Банкларда 461 млрд сўмлик фирибгарликнинг олди олинди: 18 миллиондан ортиқ операция чекланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида зарарли дастур аниқлангани сабаб 1,28 миллионта қурилмада банк иловаларидан фойдаланиш чекланган.

custom img

Ангренда бемор «пробасиз» укол ортидан комага тушдими? Ҳолат юзасидан текширув бошланди

Текширув якунлари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилиши маълум қилинди.

custom img

«Чиқарилган ҳукмдан озгина норозиман»: тайинланган жазо юзасидан суд муносабат билдирди

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган судланувчига 2,4 йиллик жазо берилгани юзасидан изоҳ берди.

custom img

«Йил ўқитувчиси» танлови: Қорақалпоғистонлик педагог 50 минг доллар мукофотни қўлга киритди

Республика бўйича 208 нафар, Қорақалпоғистондан эса 17 нафар ўқитувчи ушбу танловда ғолиб деб топилди.

custom img

Тошкент осмонида ёрқин объект кузатилди: мутахассислар дастлабки хулосани берди

Тошкент осмонида кузатилган ёрқин объект метеор ёки болид эмаслиги айтилди. Ҳодиса Хитойдан учирилган ракета билан боғлиқ бўлиши мумкин.

custom img

616 млн сўмлик мукофот: «Йил ўқитувчиси» ғолиблари аниқланди

Танловда 46 мингдан ортиқ педагог иштирок этди. Ғолиблар уч босқичда сараланди.

custom img

17 ёшли ўқувчи гашиш билан ушланди: жўнатма Россиядан юборилган

Гиёҳвандлик воситалари консерва қутисига яширилган бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"