Жаҳон

Қозоғистонда хорижликлар учун пуллик электрон кириш рухсатномаси жорий этилиши мумкин

Тўловлар рақамли инфратузилмани ривожлантириш ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш харажатларини қоплашга йўналтирилади.

Қозоғистонда хорижликлар учун пуллик электрон кириш рухсатномаси жорий этилиши мумкин

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги хорижликлар учун мамлакатга пуллик электрон кириш рухсатномаларини жорий этишни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқди. Ҳужжат “Очиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар” порталида жамоатчилик муҳокамасига қўйилган, дея хабар бермоқда Meduza.

 

Қарор лойиҳасига кўра, тўловлар рақамли инфратузилмани ривожлантириш ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш харажатларини қоплашга йўналтирилади. Бироқ электрон рухсатнома нархи ҳамда янги тартиб қайси тоифадаги хорижликларга татбиқ этилиши ҳозирча очиқланмаган.

 

Маълум қилинишича, пуллик электрон кириш рухсатномаларини 2026 йил август–декабрь ойларида босқичма-босқич жорий этиш режалаштирилган.

 

Лойиҳа президент Қосим-Жомарт Тўқаевнинг миграция назоратини модернизация қилиш ва рақамлаштириш бўйича топшириғи ижроси доирасида ишлаб чиқилган. Жорий йил июнь ойида президент электрон кириш рухсатномаси тизимини жорий этишга ҳуқуқий асос яратган қонунни имзолаган эди.

 

Қарор лойиҳаси 17 августга қадар жамоатчилик муҳокамасида бўлади.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"