Ўзбекистон

Шаҳрисабз тумани ҳокимининг фуқаро хонадонидаги хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви сўралди

Ҳоким фуқаронинг яшаш шароитини танқид қилгани ва жарима қўллаш бўйича топшириқ бергани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вилоят ҳокимлигига хизмат текшируви ўтказиш бўйича тақдимнома киритди.

Шаҳрисабз тумани ҳокимининг фуқаро хонадонидаги хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви сўралди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз тумани ҳокими Самад Ҳасановнинг маҳаллий аҳоли хонадонига кириб, фуқаро билан мулоқоти акс этган видеотасвир кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

 

Видеода ҳоким хонадон эгасига яшаш жойини озода сақлаш бўйича танбеҳ бериб, уйнинг санитария ҳолатини танқид қилгани, тасвирларни маҳалла Теlegram гуруҳига жойлаштиришини айтгани акс этган. Шунингдек, у мазкур хонадондан "ҳеч ким келин олмаслиги" ҳақида фикр билдирган, фуқаронинг туш пайти дам олаётганини танқид қилган ҳамда масъулларга хонадон эгаларига жарима қўллаш бўйича топшириқ бергани кўринади.

 

Видеода маҳалла раиси сифатида таништирилган аёл ҳам фуқарони уй ва ҳовлини тоза сақламагани учун танқид қилган.

 

Ҳолат юзасидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги муносабат билдириб, ҳар қандай даражадаги раҳбар фуқаролар билан мулоқотда давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилиши шартлигини эслатди.

 

Агентлик таъкидлашича, фуқароларнинг шахсий ҳаёти дахлсизлигини бузиш, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш, шунингдек, асоссиз маъмурий босим ўтказиш амалдаги қонунчилик ва этика меъёрларига зид ҳисобланади.

 

Маълум қилинишича, Агентлик ўз ваколати доирасида Қашқадарё вилояти ҳокимлигига мазкур ҳолат юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда хизмат текшируви ўтказиш ҳамда ҳуқуқий баҳо бериш бўйича тақдимнома киритган.

custom img

Tracker рулида 5-синф ўқувчиси: Фарғонада ота жавобгарликка тортилди

Вояга етмаган боланинг автомобиль бошқараётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

custom img

42 та сертификат эвазига 2,1 млн сўм: Сурхондарёда бўлим бошлиғи пора билан ушланди

Санитария бўлими бошлиғи мактабгача таълим ташкилоти раҳбарига 42 нафар ходимга санитария сертификатлари берилишини ваъда қилиб, пул талаб қилган.

custom img

Кузовни кўтариш қимматга тушди: Қашқадарёдан Самарқандга электр узатувчи тармоқ ўчди

Унинг ўчиши Бухоро вилоятидаги шамол электр станцияларининг ишлаб чиқариш қувватига ҳам таъсир кўрсатган.

custom img

Пешона суягини емирган ўсимта: 21 ёшли аёлнинг юзи 3D имплант билан тикланди

Олти ой давомида бош оғриғи ва кўнгил айнишидан азият чеккан аёлда пешона суягини емириб борган ўсма аниқланди.

custom img

Иш жойидаги тазйиқ ва зўравонлик: янги портал ишга туширилади

Ўзбекистонда иш жойларида хавфсиз ва ҳурматга асосланган муҳит яратишга қаратилган янги дастур амалга оширилади.

custom img

Ўқувчилар эшакда мактабга қатнамоқда: ММТБ изоҳ берди

Мутасадди ташкилотлар ўқувчиларнинг мактабга хавфсиз ва қулай қатновини таъминлаш ҳамда йўл инфратузилмасини яхшилаш чораларини кўриб чиқмоқда.

custom img

1,3 гектарлик ҳудудда автотураргоҳ: Миллий кутубхона ортидаги лойиҳа маълум қилинди

Тошкентдаги Миллий кутубхона ортидаги ҳудудда давлат-хусусий шериклик асосида пулли автотураргоҳ ва жамоат макони ташкил этиш режалаштирилмоқда.

custom img

Бухоро тарихий ҳудудида чеклов: электросамокат ва мопедлар ҳаракати тақиқланади

Янги тартиб 2026 йил 1 октябрдан кучга киради.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"