Жаҳон

Украина нега WB'га зарба бермоқда?

Украина Россиянинг “Wildberries” омборига кетма-кет бир неча бор зарба бергани ҳақида интернетда тарқалган видео ва хабарларга кўзингиз  тушган бўлиши мумкин. Хўш, нега Украина бу ерга зарба бермоқда?

Украина нега WB'га зарба бермоқда?

3 август куни Украина Россиянинг Владимир вилоятидаги “Wildberries” омборига яна бир бор зарба берди. Бу электрон тижорат гигантининг логистика тармоғига сўнгги икки ҳафта ичида берилган учинчи зарба бўлди. Киев ушбу тармоқни Россия ҳарбий дронлари эҳтиёт қисмларини етказиб берувчи асосий занжирлардан бири деб ҳисобламоқда.

 

 

“Wildberries” матбуот хизмати Теlegram'даги саҳифасида объектда ёнғин чиққанини тасдиқлади ва дастлаб жабрланганлар йўқлигини маълум қилди. Бироқ, кейинчалик Владимир вилояти губернатори Александр Авдеев ҳужум оқибатида икки киши жароҳат олганини билдирди.

 

18 июлдан бери Киев Россиянинг тез-тез “Аmazon”га қиёсланадиган ушбу энг йирик e-тижорат гигантига уюштирилаётган ҳужумларини кескин оширди.

 

Украина нега “Wildberries” объектларини нишонга олмоқда?

 

2004 йилда ташкил этилган “Wildberries” Россиянинг энг йирик онлайн бозори ҳисобланади.

 

Украина Президенти Володимир Зеленскийнинг таъкидлашича, украин дронлари томонидан нишонга олинган омборлар Россия қуролли кучларини дрон қисмлари, навигация ускуналари ва бошқа ҳарбий компонентлар билан таъминлашда иштирок этган.

 

Электрон тижорат платформаси ўз сайтида ҳарбий анжомларнинг кенг турини, жумладан дрон эҳтиёт қисмлари ва бронжилетларни сотувга қўйган. Аммо компаниянинг Россия уруш даври иқтисодиётидаги ўрни фақат бу билан чекланиб қолмайди.

 

Бизнес кўламини тушуниш учун баъзи рақамларга мурожаат қилсак: “Wildberries” йиллик товар айланмаси 70–75 миллиард еврони ташкил этишини маълум қилган, бу турли баҳолашларга кўра Россия ЯИМининг 2 фоизидан сал кўпроғига тенг.

 

Тез-тез “Аmazon”га таққосланадиган ушбу маркетплейс ўн минглаб одамларни тўғридан-тўғри иш билан таъминлайди — компаниянинг ўз маълумотларига кўра, доимий ходимлар сони тахминан 50 000 кишини ташкил этади, мавсумий тушумлар пайтида эса унинг кенгайтирилган логистика ишчи кучи 100 000 дан ошиб кетади.

 

“Wildberries” ва унинг асосчиси, Россиянинг энг бой аёли сифатида танилган Татяна Ким Россиянинг 2022 йил бошида Украинага қилган кенг кўламли босқини сабабли халқаро санкциялар нишонига айланган.

 

2022 йилда Полша компанияга нисбатан санкциялар киритар экан, “Wildberries”ни “Россия Федерациясидаги энг йирик солиқ солиқ тўловчи” деб таърифлаган эди.

 

Июль ойида Европа Иттифоқи компаниянинг банк тармоғига Россия давлат бюджетига қўшаётган молиявий ҳиссаси учун санкция қўллади.

 

Гарчи Кимнинг ўзи ўтган жума куни унинг бизнеси украин ҳужумлари етказган зарарлар учун фойдаланувчиларга товон пули тўлашга қонунан мажбур эмаслигини таъкидлаган бўлса-да, “Wildberries” Москвадан муайян турдаги компенсация кутаётгани аниқ.

 

Россия ўзининг энг йирик онлайн бозорини сақлаб қоладими?

 

Россия учун “Wildberries” мамлакат иқтисодиётидаги ўрни жуда катта бўлгани сабабли “инқирозга юз тутишига йўл қўйиб бўлмайдиган” (tоо big to fail) субъект ҳисобланади.

 

ОАВ хабарларига кўра, Россия ҳукумати ушбу ҳужумлардан сўнг “Wildberries” ва унда савдо қилувчи бизнесларни қўллаб-қувватлаш йўлларини изламоқда. Хабар қилинишича, давлат назоратидаги "ВТБ" банки кредитлар, субсидиялар ёки солиқ имтиёзлари каби давлат ёрдамини ташкиллаштиришда марказий ролни ўйнаши кутилмоқда.

 

Ўтган ҳафта давомида “Wildberries”дан фойдаланиб келаётган россиялик тадбиркорлар платформа томонидан деярли ҳеч қандай ёрдам берилмай, катта йўқотишлар билан ёлғиз қолиб кетишаётганидан шикоят қилиб ижтимоий тармоқларга ёпирилишди.

 

Сотувчилар уларга таклиф қилинган рамзий компенсациядан кўра солиқ имтиёзлари ва кредит таътиллари муҳимроқ эканини таъкидлаб, агар жиддий ёрдам олишмаса, минглаб кичик бизнеслар ёпилиш хавфи остида қолиши ва солиқ тушумлари кескин камайиб кетишидан огоҳлантиришди.

 

Ушбу постларнинг аксарияти Россияда 2022 йил март ойидан бери расман тақиқланган Instagram тармоғида пайдо бўлди.

 

 

 

custom img

Араб ва мусулмон давлатлари Қуддусдаги муқаддас қадамжоларни ҳимоя қилиш режасини ишга туширди

Ташаббус Исроил томонидан содир этилаётган қонунбузарликларни ҳужжатлаштириш, муқаддас масканлар атрофидаги вазиятни муҳокама қилишни назарда тутади.

custom img

Олимлар ер аҳолиси икки бараварга қисқартиришни таклиф қилди

Тадқиқотчилар фикрича, табиий ресурслар танқислигининг олдини олиш учун 2200 йилгача дунё аҳолисини босқичма-босқич камайтириш зарур.

custom img

Россиянинг Киевга ҳужумлари оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

Киев вилоятидаги ҳужумларда Бровари, Буча ва Фастив туманлари энг кўп зарар кўрган ҳудудлар сифатида қайд этилди.

custom img

Эрон билан музокаралар яхши ўтди — Трамп

АҚШ президенти музокаралар натижалари 48 соат ичида маълум бўлиши мумкинлигини айтди.

custom img

Ҳамас қуролсизлантирилмагунча Исроил Ғазони тарк этмайди — Нетаняху

Исроил Бош вазири Ғазодаги Исроил ҳарбийлари мамлакат хавфсизлигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўриш бўйича топшириқ олганини айтди.

custom img

Қатар АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларда силжиш борлигини билдирди

Қатар, Покистон ва Уммон АҚШ ҳамда Эрон ўртасида таклифлар алмашинуви ва музокараларни йўлга қўйиш устида ишламоқда.

custom img

Қозоғистонда хорижликлар учун пуллик электрон кириш рухсатномаси жорий этилиши мумкин

Тўловлар рақамли инфратузилмани ривожлантириш ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш харажатларини қоплашга йўналтирилади.

custom img

Қирғизистонда одам жасадини куйдириш тақиқланди

Крематорийлардан фақат тиббий биологик чиқиндиларни йўқ қилиш мақсадида фойдаланишга рухсат этилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"