Жаҳон

Ўзбекистонда туғилган Рустем Умеров Украина Ташқи разведка хизматига раҳбар бўлди

У Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида қрим-татар оиласида туғилган.

Ўзбекистонда туғилган Рустем Умеров Украина Ташқи разведка хизматига раҳбар бўлди

 

Украина президенти Владимир Зеленский Ўзбекистонда туғилган Рустем Умеровни Украина Ташқи разведка хизмати раҳбари этиб тайинлади.

 

Рустем Умеров бунгача Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби лавозимида фаолият юритган. Янги лавозимда у мамлакатнинг разведка фаолиятини бошқариш билан бирга, халқаро ҳамкорлар билан мудофаа ва хавфсизлик соҳасидаги музокараларни ҳам мувофиқлаштиради.

 

Президент Зеленскийнинг таъкидлашича, Умеров “Дронлар битими” ташаббуси доирасидаги ҳамкорликни давом эттиради. Мазкур ташаббус орқали Украина мудофаа саноати учун узоқ муддатли молиялаштиришни таъминлаш ва ҳамкор давлатлар билан замонавий мудофаа технологиялари бўйича ҳамкорликни кенгайтириш режалаштирилган.

 

Маълум қилинишича, ҳозиргача ушбу лойиҳа бўйича тўққизта давлат билан келишув имзоланган, яна 15 та давлат билан музокаралар давом этмоқда.

 

Рустем Умеров 1982 йилда Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида қрим-татар оиласида туғилган. У аввал Россия-Украина уруши бўйича халқаро музокараларда фаол иштирок этган ҳамда АҚШ ва бошқа ҳамкор давлатлар билан олиб борилган музокараларда Украина делегациясига раҳбарлик қилган.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

2026 йил бошидан буён мамлакатда 5 412 та касалланиш ҳолати қайд этилган.

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

Украина президенти мамлакат ўз ҳудудларини Россия таркибига қўшилган деб тан олмаслигини таъкидлади.