Ўзбекистон

Энди экологик экспертиза бошқача ишлайди: Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарори нималарни ўзгартирди?

Янги тартиб лойиҳаларни экологик хавфига қараб баҳолаш, бюрократияни қисқартириш ва хизматлар шаффофлигини оширишни назарда тутади.

Энди экологик экспертиза бошқача ишлайди: Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарори нималарни ўзгартирди?

2026 йил 5 август куни Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Давлат экологик экспертизаси маркази томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 11 майдаги 234-сон қарорининг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

 

Хўш, янги қарор билан нималар ўзгарди?


Мазкур қарор асосида атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш тизими халқаро стандарт ва ёндашувлар асосида такомиллаштирилди. Эндиликда:

 

  • лойиҳалар экологик хавф даражасига қараб тоифаларга ажратилиб баҳоланади;
  • скрининг ва скопинг босқичлари жорий этилди;
  • углерод изи ҳамда иссиқхона газлари эмиссиясини баҳолаш талаби белгиланди;
  • жамоатчилик иштироки кенгайтирилди;
  • лойиҳа ишлаб чиқувчиларнинг масъулияти кучайтирилди.

Шунингдек тадбиркорлар учун бир нечта қулайликлар яратилмоқда:

  • экологик экспертиза хизматларига электрон мурожаат қилиш;
  • лойиҳа тоифасига мос, мутаносиб талаблар асосида баҳолаш;
  • жараёнларнинг янада шаффоф ва тушунарли бўлиши;
  • очиқ рейтинг тизими орқали ишончли лойиҳа ишлаб чиқувчиларни танлаш имконияти;
  • ортиқча вақт ва харажатларнинг олдини олиш.

Янги тизимнинг асосий мақсади тадбиркорлар учун қўшимча чекловлар яратиш эмас, балки экологик хавфларни олдиндан баҳолаш, бюрократик тартиб-таомилларни соддалаштириш, давлат хизматларининг шаффофлигини ошириш ҳамда фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарори Ўзбекистонда экологик экспертиза ва атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш тизимини замонавий босқичга олиб чиқишга хизмат қилади. Мазкур ислоҳот иқтисодий ривожланиш ва экологик барқарорлик ўртасидаги мувозанатни мустаҳкамлашга қаратилган.

Энди экологик экспертиза шунчаки рухсат бериш механизми эмас — у экологик хавфларни олдиндан бошқаришнинг замонавий тизимига айланмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.