Ўзбекистон

Самарқандда "Нурбулоқ" санаторий-курорт шаҳри ташкил этилиши режалаштирилмоқда

Тиббий ҳамда соғломлаштириш туризмини ривожлантириш мақсадида Президент қарори лойиҳаси тайёрланди.

Самарқандда "Нурбулоқ" санаторий-курорт шаҳри ташкил этилиши режалаштирилмоқда

Самарқанд вилоятининг табиий ва рекреацион салоҳиятидан фойдаланиб, тиббий ҳамда соғломлаштириш туризмини ривожлантириш мақсадида "Нурбулоқ" санаторий-курорт шаҳрини ташкил этиш тўғрисида Президент қарори лойиҳаси тайёрланди.

 

Лойиҳага кўра, Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги 470 гектар ер майдонида вилоят бўйсунувидаги "Нурбулоқ" санаторий-курорт шаҳри ташкил этиш таклиф этилди. Шаҳарга бир ой муддатда вилоят бўйсунувидаги шаҳарча мақоми берилиши ва тегишли маъмурий-ҳудудий ўзгаришлар киритилиши кўзда тутилган. Шаҳарнинг асосий табиий бойлиги — шифобахш термал (радонли) сув манбалари.

 

Асосий мақсадли кўрсаткичлар

 

Лойиҳада шаҳарни ривожлантиришнинг бир қатор мақсадли кўрсаткичлари белгиланган:

 

  • термал сув ресурсларидан самарали фойдаланиб, халқаро стандартларга жавоб берадиган санаторий-курорт муассасалари фаолиятини йўлга қўйиш;
  • Нурбулоқни узлуксиз фаолият юритувчи санаторий-курорт шаҳрига айлантириш;
  • санаторий-курорт муассасалари сонини 50 тага, улардаги ўринлар сонини 7 400 тага етказиш;
  • тиббий ва соғломлаштириш туризми йўналишидаги маҳаллий ва хорижий туристлар сонини 2 баравар, бу йўналишдаги хизматлар экспортини 2,3 баравар ошириш;
  • сайёҳларнинг ўртача қолиш муддатини 5 кундан 8 кунгача етказиш;
  • соҳа учун кадрлар тайёрлаш ва малака ошириш тизимини жорий этиш;
  • Нурбулоқни миллий ва халқаро миқёсда рақобатбардош бренд сифатида шакллантириш.

 

Инвесторлар учун имтиёзлар

 

Шаҳарда инвестиция лойиҳаларини амалга оширадиган тадбиркорларга бир қатор имтиёз ва преференциялар назарда тутилган. Туристик инфратузилма учун мўлжалланган ер участкалари мастер-режага мувофиқ, инвестиция мажбуриятлари шарти билан электрон онлайн-аукционлар орқали сотилади.

 

2035 йил 1 январга қадар халқаро SPА ва санаторий-курорт ташкил этувчи тадбиркорлар республикага олиб кириладиган асбоб-ускуна, технология ва хомашё учун божхона божидан тўлиқ, ер солиғининг 50 фоизидан озод этилади. Шунингдек, 2026 йил 1 октябрдан бошлаб тиббиёт муассасалари хорижий фуқароларга туроператорлар орқали хизмат кўрсатганда, тўланган қўшилган қиймат солиғининг 50 фоизи кешбек тарзида қайтарилиши кўзда тутилмоқда.

 

Инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан, тижорат банклари орқали, Марказий банк асосий ставкасидан ошмайдиган фоизда кредитлар ажратилиши кўзда тутилган. Улар радонли сув билан даволашга ихтисослашган муассасалар ва меҳмонхоналарни барпо этиш ҳамда жиҳозлашга йўналтирилади.

 

Молиялаштириш ва мастер-режа

 

Шаҳарнинг йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси Самарқанд вилоятини ривожлантириш бўйича амалдаги қарор маблағлари ва қонунда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади. Вилоят ҳокимлиги олти ой муддатда шаҳар мастер-режасини ишлаб чиқади; унинг лойиҳа ва экспертиза харажатлари "Тоғли ва олис ҳудудларда туристик инфратузилмани ривожлантириш жамғармаси" маблағлари ҳисобидан қопланиб, кейинчалик ер участкаларини сотишдан тушган маблағлар билан ўрнатилади.

 

Таклиф этилаётган чоралар Нурбулоқнинг ноёб табиий салоҳиятини иқтисодий айланмага киритиш, минтақада тиббий ва соғломлаштириш туризми учун янги марказ шакллантириш, хорижий сайёҳлар оқимини ошириш ҳамда ҳудудда барқарор иш ўринлари яратишга хизмат қилади.

 

"Авиценна" миллий бренди

 

Қарор лойиҳаси доирасида тиббий ва соғломлаштириш туризмининг миллий "Авитсенна" бренди тасдиқланиб, уни ривожлантириш ва халқаро миқёсда тарғиб қилиш бўйича алоҳида чора-тадбирлар дастури белгиланади.

 

Дастурга кўра, "Авиценна" ягона рақамли платформаси ўзбек, инглиз, рус, хитой ва араб тилларида яратилиб, унга тиббиёт муассасалари, санаторий-курорт ташкилотлари, халқаро сертификатлар, туристик объектлар, харита ҳамда онлайн-мурожаат функтсиялари интеграция қилинади. Платформага киритиладиган муассасалар тегишли мезонлар асосида верификациядан ўтказилиб, ягона электрон реестр шакллантирилади.

 

Брендни халқаро бозорларда тарғиб қилиш учун халқаро туризм ва тиббиёт кўргазмаларида "Авиценна" ягона миллий стенди билан иштирок этиш, устувор давлатларда тақдимот (roadshow) ва B2B учрашувлар ўтказиш, хорижий ОАВ ва рақамли платформаларда реклама кампаниялари ташкил этиш кўзда тутилган.


Бундан ташқари, қўшни ва устувор хорижий давлатларда етакчи тиббиёт муассасалари иштирокида "Авиценна" бренди остида бепул консультация, диагностика ва скрининг акциялари ўтказилиб, даволанишга эҳтиёжи бор фуқароларни Ўзбекистон тиббиёт муассасаларига йўналтириш механизми йўлга қўйилади.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.