Ўзбекистон

Сирдарёда фарзандини кийим илгич билан урган она 3 суткага қамалди

Аёл фарзанди мактабдаги тўгаракка бормасдан кўчада ўйнаб юрганидан жаҳли чиққан.

Сирдарёда фарзандини кийим илгич билан урган она 3 суткага қамалди

Сирдарё вилоятида 10 ёшли фарзандини мактаб тўгарагига бормагани учун урган аёлга нисбатан маъмурий жазо тайинланди. Бу ҳақда "Мillar" дастурида хабар берилди.

 

Суд ҳужжатларига кўра, аёл фарзанди мактабдаги тўгаракка бормасдан кўчада ўйнаб юрганидан ғазабланиб, қўлидаги кийим илгич билан унинг боши ва танасининг бошқа қисмларига урган. Суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, болага соғлиғининг қисқа муддатли бузилишига сабаб бўлмаган енгил тан жароҳати етказилган.

 

Суд мажлисида аёл қилмишидан пушаймон эканини билдириб, ўзига енгиллик беришни сўради. Жабрланувчининг қонуний вакили — боланинг отаси ҳам воқеадан ишдан қайтгач хабар топганини, турмуш ўртоғига нисбатан даъвоси йўқлигини ва оиланинг бирлигини инобатга олиб, унга нисбатан енгиллик қўллашни сўради.

 

Суд аёлни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59¹-2-моддаси иккинчи қисми билан айбдор деб топиб, унга 3 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.

 

Шунингдек, унга келгусида шу каби қилмишларни такрорласа, жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.