Ўзбекистон

Янги ўқув йилига тайёргарлик: "Президент совғалари" 25 августгача мактабларга етказилади

“Президент совғаси” таркибига 12 турдаги ўқув қуроллари ҳамда Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан давлат рамзлари тасвирланган брелок киритилган.

Янги ўқув йилига тайёргарлик: "Президент совғалари" 25 августгача мактабларга етказилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан 2026–2027-ўқув йилига тайёргарлик ҳамда 1-синф ўқувчиларига топшириладиган “Президент совғалари”ни ҳудудларга етказиш жараёнларига бағишланган пресс-тур ташкил этилди.

 

 

Унда маълум қилинишича, янги ўқув йилида республикадаги 10 225 та умумтаълим мактабида 6,7 миллиондан ортиқ ўқувчи таҳсил олади. Уларга 550 мингдан ортиқ педагог таълим беради.

 

Жорий ўқув йилида 795 мингдан ортиқ болани 1-синфга қабул қилиш режалаштирилган. 5 август ҳолатига кўра, 680 минг нафар бола мактабга қабул қилинган бўлиб, бу режанинг 85 фоизини ташкил этади.

 

 

Вазирлик маълумотига кўра, 1-синф ўқувчилари учун мўлжалланган “Президент совғаси” таркибига 12 турдаги ўқув қуроллари киритилган. Улар орасида мактаб сумкаси, дафтарлар, ручка, оддий ва рангли қаламлар, пластилин, акварель бўёқлари, расм дафтари, елим, ўчирғич ва қаламдон мавжуд. Мазкур совғалар 15 августга қадар ҳудудларга, 25 августга қадар эса қабул қилинган ўқувчилар сонига мос равишда барча мактабларга етказилади.

 

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Эркин Муродовнинг таъкидлашича, бу йил совғалар сифати ва чидамлилигини оширишга алоҳида эътибор қаратилган.

 

“Ўтган йилларда болаларга берилган 'Президент совғаси'нинг сифати ва чидамлилиги бўйича ота-оналар ўртасида сўровнома ўтказдик. Уларнинг фикрлари асосида маҳсулотлар сифати ва чидамлилигига алоҳида эътибор қаратилди, барча ўқув қуроллари белгиланган стандартлар ҳамда санитария меъёрлари асосида текширилди. Шунингдек, Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан бу йил биринчи синф ўқувчиларига давлат рамзлари тасвирланган брелок ҳам топширилади”, — деди у.

 

Пресс-тур давомида ўқувчи сумкаларининг оғирлиги юзасидан ҳам изоҳ берилди. Вазирлик масъул ходими Қаҳрамон Алмардоновнинг айтишича, сумканинг оғирлашишига фақат “Президент совғаси” сабаб бўлмайди.

 

“Ўрганишлар шуни кўрсатдики, айрим ота-оналар болаларига катта ҳажмли сумкалар олиб беради. Натижада сумкага қўшимча буюмлар, сув идишлари, шунингдек, дарс жадвалига кирмайдиган дарслик ва машқ дафтарлари жойланади. Бу эса сумканинг оғирлашишига сабаб бўлади. Шу боис ота-оналардан фарзандларининг сумкасига фақат кунлик дарс жадвалига мос ўқув қуролларини жойлаштиришни назорат қилишларини сўраймиз”, — деди у.

 

Пресс-тур доирасида журналистлар вазирлик ҳузуридаги “Таъминот ва логистика хизмати” корхонасида ўқув қуролларини қадоқлаш ва ҳудудларга жўнатиш жараёни билан танишди. 

 

Шунингдек, Тошкент шаҳридаги 202-сонли умумтаълим мактаби мисолида янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари намойиш этилди.

 

Мазкур мактабда янги ўқув йилида 1 260 нафардан ортиқ ўқувчи таҳсил олиши, 175 нафар бола эса 1-синфга қабул қилиниши режалаштирилган. Мактабда инклюзив таълим учун ташкил этилган синфларда ҳозирда 13 нафар ўқувчи, жумладан, бу йил қабул қилинган 2 нафар биринчи синф ўқувчиси таълим олмоқда.

 

Маълумот учун, Ўзбекистонда давлат умумтаълим мактаблари ўқувчилари дарсликлар билан 2022/2023-ўқув йилидан бошлаб бепул таъминланмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.