Ўзбекистон

Ўзбекистон туризм ўсиши бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди — WTTC

Мамлакат туризм хизматлари экспортидан 4,8 миллиард доллар даромад олди. Бу минтақа кўрсаткичининг ярмига тенг.

Ўзбекистон туризм ўсиши бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди — WTTC

Жаҳон сайёҳлик ва туризм кенгаши (WTTC)нинг "Тravel & Tourism Economic Impact Research 2026" ҳисоботига кўра, 2025 йилда Марказий Осиё туризм ўсиш суръатлари бўйича дунёнинг энг тез ривожланаётган минтақаси бўлди. Ҳисоботда Ўзбекистон минтақа давлатлари орасида асосий туризм кўрсаткичлари бўйича биринчи ўринни эгаллагани қайд этилган.

 

WTTC дунёни 13 та йирик минтақага ажратган ҳолда таҳлил олиб боради. Ҳисоботга кўра, 2025 йилда Марказий Осиёда туризмнинг ялпи ички маҳсулотга умумий ҳиссаси 17,7 фоизга, тўғридан-тўғри ҳиссаси эса 19,6 фоизга ошган.

 

Шунингдек, минтақада туризм хизматлари экспорти 9,9 миллиард АҚШ долларига етиб, бир йил ичида 26,4 фоизга ўсган. Мазкур кўрсаткичнинг қарийб ярми Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келади. Ҳисоботда қайд этилишича, 2025 йилда мамлакат 4,8 миллиард долларлик туризм хизматларини экспорт қилган.

 

WTTC маълумотларига кўра, Марказий Осиё аҳолиси орасида энг оммабоп саёҳат йўналиши ҳам Ўзбекистон бўлган. Минтақа сайёҳларининг 25 фоизи Ўзбекистонни танлаган бўлса, ундан кейинги ўринларни Қозоғистон (23 фоиз), Қирғизистон (18 фоиз), Россия (16 фоиз) ва Туркия (6 фоиз) эгаллаган.

 

Ташкилот Ўзбекистоннинг етакчи ўринни эгаллашини мамлакатнинг бой тарихий-маданий мероси ҳамда минтақавий сайёҳлар учун юқори жозибадорлиги билан изоҳлаган. Ҳисоботда Марказий Осиёда ягона туристик маконни шакллантириш учун катта салоҳият мавжудлиги, чегараларни соддалаштириш, транспорт ва авиақатновларни ривожлантириш ҳамда қўшма туризм маршрутлари халқаро сайёҳлар оқимини янада оширишга хизмат қилаётгани таъкидланган.

 

Ҳисоботга кўра, 2025 йилда туризм соҳасидаги харажатларнинг 64,3 фоизи хорижий сайёҳлар, 35,7 фоизи эса ички сайёҳлар ҳиссасига тўғри келган. Хорижий сайёҳлар харажатларининг 84,5 фоизи дам олиш, 15,5 фоизи эса бизнес мақсадларида амалга оширилган.

 

WTTC прогнозига кўра, 2036 йилга бориб туризмнинг Марказий Осиё иқтисодиётига қўшадиган умумий ҳиссаси 29,7 миллиард АҚШ долларига етиши кутилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.