Жаҳон

Афғонистонда ҳар уч кишидан бири очлик хавфи остида

Мамлакатда 14 миллиондан ортиқ киши жиддий озиқ-овқат хавфсизлиги муаммосига дуч келмоқда.

Афғонистонда ҳар уч кишидан бири очлик хавфи остида

 

БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) Афғонистондаги озиқ-овқат инқирози кучаяётганидан огоҳлантирди. Ташкилот маълумотларига кўра, мамлакатда 14 миллиондан ортиқ киши, яъни аҳолининг қарийб учдан бир қисми жиддий озиқ-овқат хавфсизлиги муаммосига дуч келмоқда.

 

WFPнинг Афғонистон бўйича директори Жон Илиффнинг маълум қилишича, мамлакатнинг 34 вилоятидан 12 тасида болалар орасида ўткир тўйиб овқатланмасликнинг жуда юқори даражаси қайд этилган. Энг оғир ҳолатларнинг қарийб 80 фоизи икки ёшгача бўлган болаларга тўғри келмоқда.

 

Ташкилот вазиятнинг ёмонлашишига ишсизликнинг ортиши, озиқ-овқат нархларининг кўтарилиши, савдо йўлларидаги узилишлар ҳамда қўшни давлатлардан афғон фуқароларининг мажбурий қайтарилишини асосий омиллар сифатида кўрсатмоқда.

 

WFP маълумотларига кўра, сўнгги йилларда қарийб 6 миллион афғон қўшни мамлакатлардан қайтишга мажбур бўлган. Бу эса мамлакатдаги озиқ-овқат ва бандлик билан боғлиқ муаммоларга қўшимча босим яратган.

 

Молиялаштиришнинг қисқариши сабабли ташкилот озиқ-овқат ёрдамини камайтиришга ва мавжуд ресурсларни энг оғир ҳолатларга йўналтиришга мажбур бўлган. Тўйиб овқатланмасликнинг олдини олишга мўлжалланган махсус озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш эса 2025 йил май ойида тўхтатилган.

 

WFPнинг ҳисоб-китобларига кўра, Афғонистондаги озиқ-овқат эҳтиёжларини қоплаш учун йил давомида қарийб 900 миллион доллар маблағ зарур. Ташкилот келгуси олти ойда мамлакатнинг энг долзарб озиқ-овқат эҳтиёжларини қондириш учун яна 500 миллион доллар маблағ кераклигини билдирган.

 

WFP UNICEF билан ҳамкорликда беш ёшгача бўлган тўйиб овқатланмаётган болалар, шунингдек, ҳомиладор ва эмизикли аёлларга ёрдам кўрсатиш бўйича дастурларни амалга оширмоқда.

 

Ташкилот донор давлатларни Афғонистондаги гуманитар инқироз оқибатларини юмшатиш учун молиявий ёрдамни оширишга чақирмоқда.

custom img

Мактабдаги отишма: Туркияда 10 киши яраланди

15 ёшли ўқувчи милтиқ билан мактаб олдига бориб, отишма уюштирган.

custom img

5 млрд доллар ажратилади: АҚШ Яқин Шарқ энергетикасини тиклашни таклиф қилди

Умумий қиймати 10 млрд долларга етиши мумкин бўлган фонд Ҳурмуз бўғозига нефт ва газ ташишда қарамликни камайтирувчи инфратузилмани ривожлантиришга ҳам йўналтирилади.

custom img

Генераллар ҳам қутула олмади: Хитойда икки юқори мартабали ҳарбий ҳайдалди

Генераллар партияга садоқатсизлик, гуруҳбозлик, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ва коррупцияда айбланган.

custom img

Янги чеклов: АҚШ Эрон авиакомпанияларининг дунё бўйлаб парвозларини тўхтатмоқчи

Эрон авиакомпанияларига хизмат кўрсатадиган хорижий аэропорт ва компаниялар АҚШ санкцияларига дуч келиши ҳамда доллар тизимидан узилиши мумкин.

custom img

Италия мактабларида хорижий ўқувчилар сони чекланади: бурқа ва ниқоб кийиш ҳам тақиқланади

Айрим хорижлик ўқувчиларнинг ота-оналарига итальян тилини ўрганиш мажбурияти юклатилиши мумкин.

custom img

Трамп учта йирик ОАВга Оқ уйга киришни тақиқлади: журналистлар судга мурожаат қилди

Дональд Трамп тақиқни «сохта янгиликлар»га қарши чора сифатида изоҳлади.

custom img

Дунёда дизель тақчиллиги кучаймоқда: танқислик 2027 йилгача давом этиши мумкин

Хитой экспортининг ошиши ва нефтни қайта ишлаш корхоналарининг юқори рентабеллик билан ишлаётгани бозордаги босимни қисман юмшатмоқда.

custom img

Жанубий Кореяда мина портлади: уч ҳарбий хизматчи жароҳатланди

Ҳодиса Жанубий Корея ҳарбийлари чегара ҳудудида қидирув ишларини олиб бораётган пайтда юз берган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"