Жаҳон

БАА Эронни ADNOC танкерига Ҳормуз бўғозида ракета билан зарба беришда айблади

Ҳужум ортидан Форс кўрфази давлатлари Эронни қоралаб, бўғозни халқаро кемалар қатнови учун очиқ сақлашга чақирди.

БАА Эронни ADNOC танкерига Ҳормуз бўғозида ракета билан зарба беришда айблади

Бирлашган Араб Амирликлари Эронни Абу-Даби миллий нефть компаниясига (ADNOC) тегишли танкерга Ҳормуз бўғозидан ўтаётган вақтда ракета билан зарба берганликда айблади. Ҳодиса оқибатида қурбонлар борлиги ҳақида маълумот берилмади. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

 

БАА Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, танкер 8 август куни тонгда стратегик сув йўлидан ўтаётган пайтда нишонга олинган. Абу-Даби ҳужумни Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси томонидан содир этилган “қароқчилик ҳаракати” деб баҳолади.

 

БАА Теҳрондан ҳужумларни тўхтатиш ҳамда Ҳормуз бўғозини тўлиқ ва ҳеч қандай шартларсиз очишни талаб қилди. Вазирлик сув йўлидан босим ёки иқтисодий шантаж воситаси сифатида фойдаланиш минтақавий барқарорлик ва глобал энергетика хавфсизлигига таҳдид солишини билдирди.

 

ADNOC ҳам кемаларидан бири бўғозни кесиб ўтаётган пайтда ракета билан нишонга олинганини тасдиқлади. Компания кемага етган зарар ёки ҳужум вақтида унинг аниқ жойлашуви ҳақида маълумот бермади.

 

ADNOC жума куни можаро бошланганидан буён бўғоз орқали ўтаётган 15 та кемасига ракета ва дронлар билан ҳужум қилинганини маълум қилган. Уларнинг учтаси шу ҳафта нишонга олинган. Ҳужумлар оқибатида бир экипаж аъзоси ҳалок бўлган, 20 нафари яраланган. Компания ушбу ҳужумлар учун жавобгарларни очиқламаган.

 

Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши бош котиби Жассим Муҳаммад ал-Будайвий ҳужумни “хавфли ва номақбул кескинлашув” деб атади ҳамда халқаро ҳамжамиятни денгиз қатновини ҳимоя қилиш чораларини кўришга чақирди.

 

Қатар Ҳормуз бўғозидан босим воситаси сифатида фойдаланишга қарши чиқиб, сув йўлини ҳеч қандай шартсиз очишга чақирди.

 

Саудия Арабистони танкерга ҳужумни кескин қоралаб, Эроннинг бундай ҳаракатлари халқаро ҳуқуқ ва БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2817-резолюциясини жиддий бузишини билдирди. Ар-Риёд Теҳронни ҳужумлар оқибатлари учун жавобгар деб ҳисоблашини маълум қилди.

 

Иордания ҳам ҳужумни халқаро ҳуқуқнинг очиқдан-очиқ бузилиши деб баҳолаб, БААни қўллаб-қувватлашини билдирди.

 

Мазкур воқеа Ҳормуз бўғози атрофидаги кескинликни янада кучайтирди. БАА ва Форс кўрфазидаги бошқа давлатлар стратегик сув йўлининг халқаро кемалар қатнови учун очиқ қолишини талаб қилмоқда.

БААда йирик ЙТҲ: 14 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди

БААда йирик ЙТҲ: 14 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди

Тўқнашувдан сўнг бошланган ёнғин бошқа транспорт воситаларига ҳам тарқалган.

Исроил Ғазодаги шифохонага зарба берди: жарроҳ ва яна беш киши ҳалок бўлди

Исроил Ғазодаги шифохонага зарба берди: жарроҳ ва яна беш киши ҳалок бўлди

БМТ эса кучли ёмғирлар туфайли бошпанасиз қолган аҳоли учун Ғазога зудлик билан чодирлар етказишга чақирди.

Украина бўйича музокараларда янги босқич: Стубб учрашув муддатини маълум қилди

Украина бўйича музокараларда янги босқич: Стубб учрашув муддатини маълум қилди

Финляндия президенти АҚШ, Россия, Украина ва Европа вакиллари иштирокидаги учрашув бир-икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкинлигини айтди.

6000 дан ортиқ мактабда ваҳима: Италияда оммавий бомба таҳдидлари текширилмоқда

6000 дан ортиқ мактабда ваҳима: Италияда оммавий бомба таҳдидлари текширилмоқда

Мамлакатдаги мактабларга бомба қўйилгани ҳақида аноним хатлар юборилди.

Халқаро қидирув ва Грузиядаги ҳибс: ўзбекистонлик аёл Қозоғистонга экстрадиция қилинди

Халқаро қидирув ва Грузиядаги ҳибс: ўзбекистонлик аёл Қозоғистонга экстрадиция қилинди

У уюшган жиноий гуруҳда иштирок этиш ва қўшмачиликда гумонланмоқда.

60 минг имзо тўпланди: Жапаров президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтадими?

60 минг имзо тўпланди: Жапаров президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтадими?

Унинг номзодини рўйхатга олиш бўйича якуний қарорни Марказий сайлов комиссияси қабул қилади.

Нью-Йоркда уч қаватли бино қулаб тушди: 2 киши ҳалок бўлди

Нью-Йоркда уч қаватли бино қулаб тушди: 2 киши ҳалок бўлди

Қутқарувчилар вайроналар остида бошқа қурбонлар бор-йўқлигини текширмоқда.

Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид ҳужжатлар ўғирланди: хакерлар сунъий интеллектдан фойдаланган

Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид ҳужжатлар ўғирланди: хакерлар сунъий интеллектдан фойдаланган

Текширув давомида Ўзбекистоннинг Ўрмон хўжалигида қўлланиладиган Smart Forestry рақамли платформасига кириш излари ҳам аниқланган.