Жаҳон

Куба энергетика инқирози фонида қуёш энергиясига ўтишни тезлаштирмоқда

Мамлакатда сўнгги икки йил ичида 59 та қуёш электр парки қурилган, ҳукумат эса уларнинг сонини янада оширишни режалаштирмоқда.

Куба энергетика инқирози фонида қуёш энергиясига ўтишни тезлаштирмоқда

Куба ёқилғи тақчиллиги ва мамлакат бўйлаб тез-тез электр таъминоти узилиши фонида қуёш энергетикасини ривожлантиришни жадаллаштирмоқда. Мамлакатда сўнгги икки йил ичида камида 59 та қуёш электр станцияси қурилган. Бу ҳақда Point.md хабар берди.

 

The Wall Street Journal (WSJ) Renew таҳлилий платформаси маълумотларига таяниб хабар беришича, Кубада сўнгги икки йил давомида камида 41 та ўрта ва 18 та кичик қуёш электр парки барпо этилган. Ҳукумат 2028 йилгача ўрта ҳажмдаги қуёш электр станциялари сонини 92 тага етказишни режалаштирмоқда.

 

Янги қуёш электр станцияларининг умумий қуввати энг юқори юклама вақтида қарийб 1000 мегаваттни ташкил этиши мумкин. Бу мамлакатдаги одатий 3200 мегаваттлик электр энергиясига бўлган талабнинг қарийб учдан бирига тенг.

 

Куба ҳукумати маълумотларига кўра, қуёш энергиясининг мамлакат эҳтиёжидаги улуши ўтган йил бошидаги 3 фоиздан ҳозирда қарийб 10 фоизгача ошган.

 

Қуёш энергетикаси учун асосий ускуналар Хитойдан етказиб берилмоқда. WSJ маълумотларига кўра, Хитойнинг Кубага қуёш панеллари экспорти 2023 йилдаги 3 миллион доллардан 2025 йилда 117 миллион долларгача ошган. Аккумулятор батареялари етказиб бериш ҳам кўпайган.

 

Куба бош вазири Мануэл Марреро Крузнинг билдиришича, қуёш энергетикаси лойиҳаларининг бир қисми никель экспортидан олинадиган даромадлар ҳисобидан молиялаштирилмоқда.

 

Шунга қарамай, мамлакатда электр таъминоти муаммоси сақланиб қолмоқда. WSJ маълумотларига кўра, Кубада миллионлаб аҳоли деярли ҳар куни электр таъминотидаги узилишларга дуч келмоқда. Мамлакат энергетика тизимидаги иссиқлик электр станциялари узоқ йиллардан буён эскириб келаётгани, электр узатиш тармоқларида эса энергиянинг қарийб 16 фоизи йўқотилаётгани қайд этилган.

 

2026 йил бошидан буён Кубада камида олти марта мамлакат миқёсида электр таъминотида узилиш кузатилган. Жумладан, 2 ва 4 август кунлари бутун мамлакатни қамраб олган йирик блэкаутлар қайд этилган.

 

Мутахассислар бундай авариялардан кейин энергетика тизимини тўлиқ тиклаш бир неча кун давом этиши мумкинлигини айтмоқда. Бунда аввал қуёш ва гидроэлектр станциялари ҳамда маҳаллий генераторлар асосида кичик тармоқлар ишга туширилади, кейинчалик иссиқлик электр станциялари босқичма-босқич тизимга уланади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.