Жаҳон

Россиянинг яна 11 ҳудудида мигрантлар учун “Амина” иловаси мажбурий бўлади

"Амина” мобил иловаси ишлатмаган мигрант миграция режимини бузган деб ҳисобланиб, мамлакатдан чиқариб юборилиши мумкин.

Россиянинг яна 11 ҳудудида мигрантлар учун “Амина” иловаси мажбурий бўлади

Россиянинг 11 ҳудудида мигрантларнинг мамлакатга кириши ва ҳудуд ичидаги ҳаракатини назорат қилувчи “Амина” мобил иловаси жорий этилади. Бу ҳақда Москва мэри Сергей Собянин ТАСС бош директори Андрей Кондрашовга берган интервьюсида маълум қилди.

 

“Амина” тизими Россияга ишлаш учун келадиган визасиз давлатлар фуқароларининг миграция ҳисобини юритиш ва ҳаракатланишини рақамли назорат қилиш учун ишлаб чиқилган. Илова орқали мигрантнинг геолокацияси Ички ишлар вазирлигига узатилади, шунингдек, унинг амалдаги жойлашуви декларация қилинган манзилга мос келиши автоматик текширилади.

 

Собяниннинг айтишича, мигрантлар Россия чегарасидан ўтаётганда бармоқ излари ва рақамли фотосуратларини топширади. Ушбу биометрик маълумотлар асосида мамлакатга кириши тақиқланган ёки чегарада ушланиши керак бўлган ҳуқуқбузарлар аниқланади.

 

“Амина” тизими дастлаб Москва ва Москва вилоятида жорий этилган. Эндиликда у яна 11 та ҳудуддаги йирик транспорт, хусусан, авиация узелларида қўлланади.

 

Собянин, шунингдек, мигрантнинг телефонида “Амина” иловаси ишламаса, бу миграция режими бузилиши сифатида баҳоланиши ва шахс мамлакатдан чиқариб юборилиши мумкинлигини айтди.

 

Бундан ташқари, Россияда мигрантларга патент бериш жараёнида генетик маълумотлар ҳам тўпланаётгани маълум қилинди. Собяниннинг таъкидлашича, бу маълумотлардан илгари содир этилган жиноятларни очишда фойдаланилмоқда.

 

Москва мэри янги технологиялар, жумладан, видеокузатув, сунъий интеллект ва юзни аниқлаш тизимлари пойтахтда жиноятчиликка қарши курашни кучайтирганини таъкидлади.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.