Жаҳон

Колумбияда 7,4 магнитудали зилзила оқибатида камида 82 киши ҳалок бўлди

Зилзила Чоко провинциясида 107 километр чуқурликда қайд этилган ва мамлакатнинг бир қатор йирик шаҳарларида ҳам сезилган.

Колумбияда 7,4 магнитудали зилзила оқибатида камида 82 киши ҳалок бўлди

Колумбиянинг ғарбий қисмида 7,4 магнитудали кучли зилзила содир бўлиб, камида 82 киши ҳалок бўлди. Табиий офат оқибатида бир неча шаҳарда бинолар қулаган, айрим одамлар вайроналар остида қолган. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

АҚШ Геология хизмати маълумотларига кўра, зилзила душанба куни эрта тонгда Тинч океани соҳилидаги Чоко провинциясида, Сан-Хосе-дел-Палмар шаҳри яқинида 107 километр чуқурликда қайд этилган. Зилзила мамлакатнинг йирик шаҳарларида ҳам сезилган.

 

Энг кўп қурбонлар ғарбдаги Рисаралда провинциясида қайд этилган. Вилоят губернатори Хуан Диэго Патинонинг маълум қилишича, ҳудудда 42 киши ҳалок бўлган.

 

Колумбиянинг йирик шаҳарларидан бири Кали ҳам зилзиладан жиддий зарар кўрган. Шаҳар мэри Алехандро Эдернинг айтишича, камида 30 та бино қулаган, қутқарувчилар эса уларнинг 10 тасида иш олиб бормоқда. Ҳозирча шаҳардаги қурбонлар сони расман тасдиқланмаган.

 

Провинция пойтахти Перейрада ҳам бинолар қулаган. Манизалес шаҳридаги неоготик собор минораларидан бирининг юқори қисми ҳам зилзила оқибатида қулаб тушган.

 

Зилзила марказига энг яқин Чоко провинцияси губернатори Нубиа Каролина Кордоба-Кури Кивдо шаҳрида қурбонлар, ўнлаб жабрланганлар ва катта вайронагарчиликлар қайд этилганини билдирган. Аҳоли такрорий зилзилалар эҳтимолидан огоҳлантирилган.

 

Қутқарув ишлари давом этмоқда. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар сони ортиши мумкин.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"