Жаҳон

Қозоғистон Украина бўйича музокаралар ўтказиш учун ўз ҳудудини таклиф қилди

Москва Остонанинг можарони тинч йўл билан ҳал этишга қаратилган саъй-ҳаракатларини юқори баҳоламоқда.

Қозоғистон Украина бўйича музокаралар ўтказиш учун ўз ҳудудини таклиф қилди

 

Қозоғистон Украина атрофидаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш бўйича музокаралар ўтказиш учун ўз ҳудудини бир неча бор платформа сифатида таклиф қилган. Россия томони Остона ташаббусини юқори баҳолаётганини маълум қилган.

 

Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин ТАСС агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.

 

Галузиннинг таъкидлашича, Қозоғистон Россиянинг яқин ҳамкори ва иттифоқчиси ҳисобланади. Унинг сўзларига кўра, Москва Остона раҳбариятининг Украина атрофидаги вазиятга эътибор қаратаётгани ҳамда можарони имкон қадар тез ва тинч йўл билан ҳал этишга қаратилган саъй-ҳаракатларини қадрлайди.

 

“Қозоғистон бизнинг энг яқин ҳамкоримиз ва иттифоқчимиз бўлиб, биз у билан кўплаб стратегик масалалар бўйича ишончли мулоқот олиб борамиз”, — деган Галузин.

 

Дипломат Қозоғистон Украина можаросини тинч йўл билан ҳал этиш бўйича музокаралар учун ўз платформасини бир неча бор таклиф қилганини таъкидлаган.

 

Унинг қайд этишича, Остона Украина атрофидаги вазият юзасидан мулоқот ва музокаралар учун ўз ҳудудидан фойдаланиш имкониятини тақдим этишга тайёрлигини билдирган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.