Жаҳон

Татаристондаги дрон ҳужумида 7 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар орасида Тожикистон фуқаролари ҳам борлиги хабар қилинган.

Татаристондаги дрон ҳужумида 7 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

 

Россиянинг Татаристон Республикаси Нижнекамск шаҳрида 10 август куни қатор объектларга учувчисиз учиш аппаратлари орқали ҳужум уюштирилиши оқибатида 7 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди.

 

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, Татаристон Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари ҳодиса оқибатида жами 13 киши ҳалок бўлгани, 39 киши турли даражада жароҳат олганини маълум қилган.

 

Бош консулхона мазкур ҳолатни назоратга олган. Ҳодиса тафсилотларига аниқлик киритиш ҳамда ҳалок бўлган фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш мақсадида маҳаллий масъул идоралар ва тергов органлари билан зарур алоқалар ўрнатилган.

 

Вафот этган Ўзбекистон фуқароларининг жасадлари суд-тиббий экспертиза ва зарур расмий жараёнлар якунланганидан сўнг Ватанга қайтарилади.

 

Россия расмийлари ҳужум Нижнекамскдаги ишлаб чиқариш ва фуқаролик объектларига қаратилганини маълум қилган. Ҳодиса юзасидан Россияда жиноят иши қўзғатилган.

 

Ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар орасида Тожикистон фуқаролари ҳам борлиги хабар қилинган.

 

Татаристон раҳбари Рустам Минниханов ҳужум қурбонлари хотирасига мотам эълон қилган.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"