Жаҳон

ЖЧ вақтида Месси ва Роналдуга суиқасд уюштириш режалаштирилган

Месси билан боғлиқ бир нечта суиқасд таҳдидлари, Роналдуга нисбатан эса шубҳали шахсларнинг ҳаракатлари қайд этилган.

ЖЧ вақтида Месси ва Роналдуга суиқасд уюштириш режалаштирилган

 

2026 йилги Жаҳон чемпионати давомида футбол юлдузлари Лионел Месси ва Криштиану Роналдуга қарши турли таҳдидлар қайд этилгани маълум қилинди. Бу ҳақда Маrса нашри хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, турнир давомида АҚШ Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) ҳамда Халқаро полиция ҳамкорлик маркази (IPСС) футболчилар ва бошқа турнир иштирокчиларига нисбатан хавфсизлик таҳдидларини текширган.

 

Лионел Месси энг кўп таҳдидларга дуч келган футболчилардан бири бўлган. Аргентина терма жамоасининг Иордания ва Мисрга қарши учрашувлари олдидан стадионларга ҳужум қилиш ва футболчини ўлдириш билан боғлиқ таҳдидлар келиб тушган.

 

Хусусан, Аргентина–Иордания учрашуви олдидан Даллас аэропортига номаълум шахс қўнғироқ қилиб, стадионга қурол ва портловчи моддалар билан бостириб кириш ҳамда Мессига ҳужум қилиш билан таҳдид қилган. Аргентина–Миср ўйини олдидан эса ижтимоий тармоқларда Мессига қарши зўравонлик таҳдидлари тарқалган.

 

Шунингдек, стадионлардан бирида портловчи қурилмалар жойлаштирилгани ҳақидаги хабар ҳам келиб тушган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари махсус хизмат итлари ёрдамида стадионни текширган, бироқ хабар ёлғон экани аниқланган.

 

Криштиану Роналду билан боғлиқ хавфсизлик ҳолатлари ҳам қайд этилган. FIFА португалиялик футболчининг қаерда яшаётгани ҳақида маълумот олишга уринган шубҳали шахс ҳақида ҳуқуқ-тартибот идораларини хабардор қилган. Кейинчалик у Португалия терма жамоаси жойлашган меҳмонхонада қўлга олинган.

 

Торонтода ҳам Роналдунинг лифтига киришга уринган шахс ушланган. У футболчи билан селфи тушмоқчи бўлганини билдирган.

 

Жаҳон чемпионати давомида ҳакамлар ҳам таҳдидларга дуч келган. Аргентина–Миср учрашувидан кейин франциялик ҳакам Франсуа Летексе шахсий WhatsApp аккаунтига 6 мингдан ортиқ ҳақорат ва таҳдид мазмунидаги хабарлар олган. ВАР ҳаками Вилли Делажод ҳам шунга ўхшаш таҳдидларга дуч келгани айтилмоқда.

 

Мазкур ҳолатлардан сўнг Францияда ҳакамлар ва уларнинг оила аъзолари хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.