Ўзбекистон

Жиззахда маст фуқаролар ресторанда ҳисобни тўламай, жанжал кўтарди

Ижтимоий тармоқларда профилактика инспекторининг аёлга куч ишлатгани акс этган видеолар тарқалди.

Жиззахда маст фуқаролар ресторанда ҳисобни тўламай, жанжал кўтарди

 

Жиззах вилояти Фориш туманида профилактика инспекторлари ва фуқаролар иштирокидаги можаро акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ расмий муносабат билдирди.

 

ИИБ маълумотига кўра, воқеа 5 август куни соат 21:30 ларда Фориш тумани «Оқтепа» МФЙ ҳудудидаги ресторанда содир бўлган.

 

Ресторан ходимлари ИИБга мурожаат қилиб, маст ҳолдаги бир гуруҳ шахслар буюртма қилинган таомлар учун тўлов қилмаётгани, тартиббузарлик содир этаётгани ва жанжал чиқараётганини билдирган.

 

Чақирув асосида воқеа жойига профилактика инспекторлари ҳамда Қўриқлаш бўлими ходимлари етиб борган. Улар томонидан жамоат тартибини тиклаш ва вазиятни барқарорлаштириш чоралари кўрилган.

 

ИИБ маълумотига кўра, тартиббузарлардан бири — муқаддам судланган аёл — ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмай, жанжални давом эттирган. Шу сабабли у белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтказилиб, мастлик ҳолатидаги шахсларни вақтинча сақлаш ва реабилитация қилиш пунктига — «Хушёрхона»га жойлаштирилган.

 

Тиббий кўрик давомида мазкур фуқаронинг танасида тан жароҳатлари аниқланмаган.

 

Кейинчалик унинг қизлари «Хушёрхона»га келиб, жамоат тартибини бузган. Расмий маълумотга кўра, улар ходимларга нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатган ҳамда уларга тан жароҳати етказишга уринган.

 

Вазият ходимлар томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда бартараф этилган. ИИБ ушбу жараёнда фуқароларга нисбатан қўл кишани, резина таёқ ёки электршокер каби махсус воситалар қўлланмаганини маълум қилган.

 

Айни вақтда ҳодисада иштирок этган барча шахсларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.