Ўзбекистон

Швейцария ва Германиянинг Ўзбекистондаги янги элчилари тайинланди

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Швейцария ва Германиянинг мамлакатдаги янги элчилари Симон Гигер ҳамда Маттиас Фоллертдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.

Швейцария ва Германиянинг Ўзбекистондаги янги элчилари тайинланди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Швейцариянинг Ўзбекистондаги янги элчиси Симон Гигер ҳамда Германиянинг янги фавқулодда ва мухтор элчиси Маттиас Фоллертдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.

 

 

Симон Гигер билан учрашувда Ўзбекистон ва Швейцария ўртасидаги сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, саноат кооперациясини ривожлантириш ҳамда янги қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.

 

Гигер ушбу лавозимда 2021 йилдан бери Ўзбекистонда фаолият юритган Константин Оболенскийнинг ўрнини эгаллади. Оболенский дипломатик миссиясини 2026 йил июнь ойида якунлаган.

 

Германиянинг янги элчиси Маттиас Фоллерт билан учрашувда эса икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди. Томонлар олий даражада эришилган келишувларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади.

 

 

Бахтиёр Саидов Германияни Ўзбекистоннинг Европадаги ишончли ва вақт синовидан ўтган ҳамкорларидан бири сифатида баҳолади. Унинг қайд этишича, сўнгги йилларда юқори даражадаги ташрифлар ва мунтазам сиёсий мулоқотлар туфайли икки мамлакат муносабатлари изчил ривожланмоқда.

 

Германиянинг Ўзбекистондаги собиқ фавқулодда ва мухтор элчиси Манфред Ҳутерер мамлакатдаги дипломатик миссиясини июль ойида якунлаганди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"