Жаҳон

“У ажойиб” — Трамп FIFA президенти Инфантинони қўллаб-қувватлади

АҚШ президенти раҳбари Жанни Инфантинони лавозимидан алмаштириш ташкилот учун “даҳшатли хато” бўлишини айтди.

“У ажойиб” — Трамп FIFA президенти Инфантинони қўллаб-қувватлади

 

АҚШ президенти Доналд Трамп FIFA президенти Жанни Инфантинони қўллаб-қувватлаб, ташкилот раҳбариятининг уни алмаштириш ҳақидаги эҳтимолий қарори хато бўлишини айтди.

 

Трамп бу ҳақдаги фикрларини Truth Social платформасида билдирган. Унинг таъкидлашича, Инфантино FIFA раҳбари сифатида муваффақиятли фаолият олиб бормоқда.

 

“У ажойиб. У аввалгиларига қараганда тўрт баравар муваффақиятли бўлган Жаҳон чемпионатини бошқарди. Агар Инфантино кетса, Жаҳон чемпионатлари ҳеч қачон аввалгидек муваффақиятли ёки даромадли бўлмайди”, — деб ёзган Трамп.

 

Инфантино 2016 йилдан буён FIFA президенти лавозимида фаолият юритмоқда. У 2019 ва 2023 йилларда ушбу лавозимга қайта сайланган. FIFA президентининг навбатдаги сайлови 2027 йилда ўтказилиши кутилмоқда.

 

Инфантино фаолияти сўнгги вақтларда FIFA доирасидаги айрим ташаббуслар сабаб танқид остида қолган. Хусусан, ташкилотнинг тижорий ва турнирларни ташкил этиш фаолиятини бирлаштирувчи FIFA Форвард Энтерприсе лойиҳасига хусусий инвесторларни жалб қилиш режаси UEFА ва футбол ҳамжамиятининг норозилигига сабаб бўлган. Кейинчалик FIFA ушбу режадан воз кечган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.