Жаҳон

Россиялик блогер қозоқларнинг рус тилини билмаслигини танқид қилгани учун Қозоғистондан чиқариб юборилди

Ксения Гузаевага Қозоғистонга 5 йил муддатга кириш тақиқланди.

Россиялик блогер қозоқларнинг рус тилини билмаслигини танқид қилгани учун Қозоғистондан чиқариб юборилди

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида россиялик стример ижтимоий тармоқлардаги провокацион ва ноўрин баёнотлари сабаб мамлакатдан чиқариб юборилди. Бу ҳақда Остона шаҳар полиция департаментига таяниб, ТАСС хабар берди.

 

Полиция хабарига кўра, Г. К. исмли хорижий фуқаро Қозоғистон ҳудудини тарк этган. Аввалроқ суд уни ижтимоий тармоқлардаги провокацион ва ноўрин баёнотлари учун маъмурий жавобгарликка тортган. Унга Қозоғистонга беш йил муддатга кириш тақиқланди.

 

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, гап Fasoollka тахаллуси билан танилган россиялик стример Ксения Гузаева ҳақида кетмоқда. У ижтимоий тармоқлардаги жонли эфирларида, жумладан, Twitch платформасида Павлодар шаҳрининг Қозоғистонга тегишлилигини шубҳа остига қўйган ҳамда маҳаллий аҳолини ҳақорат қилган.

 

Қозоғистон полицияси қонунларга риоя қилиш ва мамлакатга ҳурмат билан муносабатда бўлиш барча учун мажбурий эканини таъкидлади. Идора стримернинг полициячилар ҳамроҳлигида самолётга чиқаётгани акс этган видеони ҳам эълон қилган.

 

Қозоғистон қонунчилигига кўра, интернет жамоат жойига тенглаштирилган. Полиция интернет тармоғида доимий мониторинг олиб боради.

custom img

Саудия Арабистонига ҳужум: муҳим нефть қувури ёпилди

Ушбу қувур Ҳормуз бўғозидаги нефть экспорти билан боғлиқ узилишлар шароитида муҳим муқобил йўналиш ҳисобланади.

custom img

Истанбулдаги даҳшатли жиноят: қотиллар умрбодга қамалди

Улар марҳумаларнинг ўлимидан фойдаланиб, турар жойда ўғрилик қилганликда ҳам айбдор деб топилди.

custom img

“Қарор қабул қилишимиз керак”: Зеленский Путинга Маямида учрашишни таклиф қилди

Украина Президенти учрашувда айтиладиган гаплардан кўра, музокараларнинг натижаси муҳимлигини билдирди.

custom img

Қариялар уйидаги ёнғин: 16 киши вафот этди

Ҳозирда фожиа сабаби ўрганилмоқда.

custom img

112 га қўнғироқ: 66 ёшли аёл 4 метрлик қудуққа тушиб кетди

Аёл эҳтиётсизлиги оқибатида ҳовлисидаги қудуққа тушиб кетган.

custom img

Си Цзиньпин Ҳиндистонда: етти йилдан кейинги илк ташриф

Хитой раиси Ҳиндистонга ташрифи давомида Бош вазир Нарендра Моди билан икки томонлама музокаралар ўтказади.

custom img

Республикачилар мағлуб бўлса, Эронга янада қаттиқроқ чоралар кўрилиши мумкин — Трамп

АҚШда Конгрессга оралиқ сайловлар 3 ноябрь куни бўлиб ўтади.

custom img

Исроил Ҳизбуллоҳ базасини портлатди: портлаш 4,1 магнитудали зилзилага сабаб бўлди

2 километрдан ортиқ узунликдаги иккита туннелни йўқ қилиш учун 1 минг тоннадан ортиқ портловчи модда ишлатилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"