Жаҳон

Журналистлар Трампни судга берди

Икки медиа ташкилоти Truth API хизматини тўхтатишни ва Оқ уйнинг расмий баёнотларини фақат ушбу платформа орқали эълон қилишига йўл қўймасликни талаб қилмоқда.

Журналистлар Трампни судга берди

АҚШ президенти Доналд Трамп икки медиа ташкилоти томонидан судга берилди. Даъвогарлар президентнинг Truth Social'даги постларини, жумладан, молия бозорларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган хабарларини бошқалардан олдин олиш имконини берувчи пуллик хизматни тўхтатишни талаб қилмоқда.

 

Манхеттен федерал судига The Intercept ва Freedom of the Press Foundation томонидан киритилган даъво Trump Media & Technology Group компанияси ишга туширган Truth API хизматига қарши қаратилган.

 

Ушбу хизмат фойдаланувчиларга Трампнинг ўзи ҳам кирадиган Truth Social'даги 10 та машҳур аккаунт постларини кенг жамоатчиликдан олдин олиш имконини беради. Бунинг учун ойига 100 минг долларгача тўлов ундирилади.

 

Даъвогарлар мазкур хизмат президентнинг баёнотларига барча учун тенг ва бепул кириш имконияти бўлиши кераклиги ҳақидаги конституциявий тамойилларга зид эканини таъкидламоқда. Шунингдек, улар Трампнинг ўз постларидан молиявий манфаат кўриши манфаатлар тўқнашувини юзага келтиришини билдирган.

 

Trump Media вакили эса компания хизматини ҳимоя қилиб, Трампнинг баёнотлари бошқа кўплаб платформалар ва ОАВ орқали ҳам тарқатилишини айтди.

 

Reuters маълумотига кўра, Доналд Трамп Trump Media компаниясининг энг йирик акциядори бўлиб, унинг 41,3 фоизлик улуши тахминан 950 миллион долларга баҳоланмоқда.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.