Жаҳон

АҚШ 40 дан ортиқ давлатни Хитой товарларига божларни четлаб ўтишда ёрдам беришда айблади — рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор

АҚШ маъмурияти бундай амалиётда фойдаланилаётган давлатларни учта тоифага ажратган.

АҚШ 40 дан ортиқ давлатни Хитой товарларига божларни четлаб ўтишда ёрдам беришда айблади — рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор

 

АҚШ 13 август куни “The Great Transshipment Scam” (“Катта қайта юклаш фирибгарлиги”) номли ҳисоботни эълон қилди. Унда Хитой товарларини АҚШнинг юқори божларидан четлаб ўтказиш учун учинчи давлатлардан фойдаланилаётгани ҳақида сўз юритилган.

 

Ҳисоботда қайд этилишича, Хитойда ишлаб чиқарилган айрим маҳсулотлар бож ставкалари нисбатан паст бўлган мамлакатларга олиб чиқилиб, у ерда уларга минимал даражада ишлов бериш, қайта қадоқлаш ёки маркировка қилиш орқали бошқа давлатда ишлаб чиқарилгандек кўрсатилиши мумкин. Натижада маҳсулотлар АҚШ бозорига Хитой товарларига нисбатан қўлланадиган юқори божларни четлаб ўтган ҳолда кириб келади.

 

АҚШ маъмурияти бундай амалиётда фойдаланилаётган давлатларни учта тоифага ажратган.

 

Учинчи тоифага АҚШ бозорига имтиёзли кириш имкониятига эга ёки божхона назорати нисбатан чекланган давлатлар киритилган. Ушбу рўйхатда Ўзбекистон ва Қозоғистон билан бир қаторда Озарбайжон, Грузия, Туркия, БАА, Цингапур, Швейтсария, Панама, Перу, Камбоджа, Ветнам ва бошқа давлатлар ҳам қайд этилган.

 

Ҳисоботда Ўзбекистон, Қозоғистон, Озарбайжон ва Грузия Хитойнинг “Бир макон — бир йўл” ташаббуси доирасидаги қуруқликдаги транзит йўналишлари учун муҳим логистика нуқталари сифатида кўрсатилган.

 

Оқ уй ҳисоб-китобларига кўра, божларни четлаб ўтиш билан боғлиқ қайта юклаш амалиётлари натижасида АҚШ федерал даромадлари йилига 19–26 миллиард доллар камайиши мумкин.

 

Ҳисоботда, шунингдек, бундай схемалар АҚШ ишлаб чиқарувчилари ва ишчи кучига салбий таъсир кўрсатиши таъкидланган.

 

Ҳисоботда Ўзбекистоннинг ушбу схемаларда бевосита иштирок этгани ёки ноқонуний фаолият содир этгани ҳақида алоҳида хулоса берилмаган. Ўзбекистон АҚШ томонидан қайта юклаш учун фойдаланилиши мумкин бўлган давлатлар рўйхатида тилга олинган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"