Жаҳон

Эмомали Раҳмон Турсунзодада ўзбек мактаби қуришни буюрди

Тожикистон Президенти шаҳарнинг ўзбек тилида сўзлашувчи аҳолиси учун ўзбек мактабларини қуришни ва уларни ўзбекча дарслик ҳамда ўқув материаллари билан таъминлашни топширди.

Эмомали Раҳмон Турсунзодада ўзбек мактаби қуришни буюрди

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон Турсунзода шаҳридаги ўзбек тилида сўзлашувчи аҳоли учун ўзбек тилида таълим бериладиган таълим муассасаларини қуриш ва уларни ўзбек тилидаги дарслик ҳамда ўқув материаллари билан таъминлашни топширди. Бу ҳақда Тожикистон президентининг Турсунзодага ишчи ташрифи давомида маълум қилинди, дея ёзмоқда “Ховар”.

 

Эмомали Раҳмон Турсунзода шаҳридаги 21-сонли умумтаълим муассасасининг очилиш маросимида қатнашиб, қурилиш ишларининг сифатини юқори баҳолади. У масъуллар ва педагогларни таълим ва тарбия сифати ҳамда даражасини оширишга янада масъулият билан ёндашишга чақирди.

 

Президент педагоглар билан суҳбатда замонавий фанларни ривожлантириш, янги техника ва технологиялардан самарали фойдаланиш, шунингдек, табиий, аниқ ва математика фанлари ҳамда хорижий тилларни ўрганишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

 

Ташриф доирасида Турсунзода шаҳрида жами 60 та объект қурилиб, фойдаланишга топширилган. Улар орасида икки сменада 18 минг 200 нафар ўқувчига мўлжалланган 20 та умумтаълим муассасаси, 950 нафар болага мўлжалланган 5 та хусусий мактабгача таълим муассасаси, 4 та саноат корхонаси, 1 та туризм объекти, 5 та хизмат кўрсатиш объекти, 6 та спорт майдончаси, умумий сиғими 5 минг 300 тонна бўлган 3 та замонавий совутиш мажмуаси, 9 та кўп қаватли турар жой биноси, маъмурий ва маданий иншоотлар, Давлат байроғи майдони ҳамда Маданият ва истироҳат боғи бор. Мазкур лойиҳалар натижасида 1 минг 220 та доимий иш ўрни яратилган.

 

Масъул шахсларнинг маълумотига кўра, ҳозирда Турсунзода шаҳрида 132 та умумтаълим муассасаси фаолият юритади. Уларда 78 минг 863 нафардан ортиқ ўқувчи таълим ва тарбия олмоқда.

 

Тожикистон Давлат мустақиллигининг 35 йиллигини муносиб нишонлашга тайёргарлик доирасида Турсунзодада яна 24 та таълим муассасасини қуриш ва фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Ҳозиргача улардан 19 та ўқув биноси фойдаланишга топширилган бўлиб, уларнинг умумий сиғими 8 минг 185 ўринни ташкил этади.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"