Жаҳон

Россия Қора денгизда ўт очишни тўхтатиш таклифини рад этди

Москва бундай келишув Киевга вақтинчалик “нафас ростлаш” имконини беришини, ҳозирча мораторий учун асос йўқлигини билдирди.

Россия Қора денгизда ўт очишни тўхтатиш таклифини рад этди

Россия Қора денгизда Украина билан ўт очишни тўхтатиш бўйича таклифни қўллаб-қувватламади. Москва Киевга вақтинчалик “нафас ростлаш” имконини берадиган келишув учун асос йўқлигини билдирди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова Украина томонидан Қора денгиздаги фуқаролик кемаларига қарши ҳужумлар амалга оширилаётганини айтиб, буни минтақадаги вазиятни беқарорлаштириш ва можарони чўзишга қаратилган сиёсат сифатида баҳолади.

 

Захарованинг таъкидлашича, Россия вазият яхшиланаётганига ишора кўрмаяпти. Шу сабабли Москва “ярим чоралар”ни қўллашга асос йўқ, деб ҳисоблайди.

 

Россия ТИВ вакили бу баёнотни Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фиданнинг Қора денгиздаги ҳарбий амалиётларга мораторий жорий этиш бўйича Россия ва Украинага таклифлар юборилгани ҳақидаги сўзларига жавобан билдирди. Захарованинг айтишича, Россия Туркиядан бундай расмий таклиф олмаган.

 

Аввалроқ Reuters Украина учинчи томон воситачилигида Россияга Қора денгизда фуқаролик нишонларига ҳужумларни икки томон ҳам тўхтатиши бўйича таклиф юборгани ҳақида хабар берган.

 

Москва, шунингдек, 2022–2023 йилларда Туркия воситачилигида тузилган Қора денгиз дон ташаббусига қайтиш имкониятини ҳам рад этди.

 

Россия мазкур келишувни бир томонлама деб ҳисоблайди. Битим Россия Украина ва Ғарб келишув шартларини бажармаганини билдирганидан кейин амалда тўхтаган.

 

Сўнгги ҳафталарда Россия ва Украина Қора денгиздаги тижорий кемаларга қарши ҳужумларни кучайтиргани, бу эса жаҳон бозорида дон нархларининг ошишига сабаб бўлгани қайд этилган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.