Ўзбекистон

Чет элда ишлаётган ўзбекистонликлар cони эълон қилинди

Уларнинг асосий қисми Россия ва Европа мамлакатларида меҳнат қилади.

Чет элда ишлаётган ўзбекистонликлар cони эълон қилинди



Ўзбекистон Марказий банки ҳисоботига кўра, айни пайтда дунёнинг қарийб 40 та мамлакатида 1,4 миллионга яқин Ўзбекистон фуқароси меҳнат қилмоқда.



Хорижда ишлаётган ўзбекистонликларнинг энг катта қисми Россия ҳиссасига тўғри келади. У ерда 834,2 минг нафар Ўзбекистон фуқароси ишламоқда.



Шунингдек:

Европа мамлакатларида — 258 минг нафар;

Қозоғистонда — 84,4 минг нафар;

Туркияда — 72,1 минг нафар;

Жанубий Кореяда — 46,4 минг нафар;

бошқа мамлакатларда — 97,7 минг нафар ўзбекистонлик ишламоқда.



Ҳисоботда хорижда ишлаётган Ўзбекистон фуқароларининг географик тақсимотида ҳам ўзгариш кузатилаётгани қайд этилган.



Жумладан, МДҲ мамлакатларининг улуши 29 фоизга камайган, Европа мамлакатлари улуши эса 42 фоизга, Шарқий Осиё мамлакатлари улуши 26 фоизга ошган.



Шунингдек, 2026 йил бошидан буён 124,5 минг нафар ўзбекистонлик хорижда юқори маошли иш ўринларига жойлаштирилгани маълум қилинган.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.