Жаҳон

Трамп Ҳормуз бўғозини АҚШ ҳудуди сифатида эълон қилмоқчи

Эрон эса Вашингтоннинг бўғоз устидан назорат ўрнатишига қарши эканини билдирди.

Трамп Ҳормуз бўғозини АҚШ ҳудуди сифатида эълон қилмоқчи

 

АҚШ президенти Доналд Трамп Ҳормуз бўғозини Қўшма Штатлар ҳудуди сифатида эълон қилиш режаси ҳақида баёнот берди. У Нью-Йорк штати полиция академиясида бўлиб ўтган тадбирда сўзлар экан, стратегик сув йўли ҳозирда АҚШ кучлари назоратида эканини таъкидлаган.

 

Трампнинг баёнотига кўра, АҚШ ҳарбийлари Ҳормуз бўғозидаги вазиятни назорат қилмоқда. Бироқ президент ушбу ҳудудни АҚШ ҳудуди сифатида эълон қилиш ташаббусининг ҳуқуқий ёки амалий тафсилотларига аниқлик киритмаган.

 

Ҳормуз бўғози Эрон ва Уммон оралиғида жойлашган бўлиб, жаҳон энергетика савдосидаги энг муҳим стратегик сув йўлларидан бири ҳисобланади. Ундаги ҳар қандай кескинлик халқаро нефть ва газ бозорларига бевосита таъсир кўрсатиши мумкин.

 

Эрон расмийлари эса АҚШнинг бўғоз устидан назорат ўрнатишига қарши чиқмоқда. Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Қосим Ғарибободий мамлакати АҚШнинг таҳдидлари ва ҳарбий куч намойишидан ортга чекинмаслигини билдирган.

 

Томонлар ўртасидаги келишмовчилик фонида Ҳормуз бўғозининг кемалар учун очиқлиги ва унинг назорати масаласи халқаро кун тартибидаги муҳим масалалардан бирига айланган.

 

Эрон аввалроқ бўғозни тўлиқ очиш бўйича бир қатор шартларни илгари сурган. Улар қаторида уруш оқибатлари учун компенсация тўлаш ва Эронга нисбатан жорий этилган санкцияларни бекор қилиш талаблари ҳам бор.

 

Трамп эса аввалроқ АҚШ кучлари Ҳормуз бўғозини миналардан тозалаганини маълум қилган. Оқ уй раҳбари Теҳронга нисбатан иқтисодий босимни кучайтириш ҳарбий зарбалардан кўра самаралироқ бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.