Жаҳон

Украина Россияга юзлаб дронлар билан ҳужум қилди: Wildberries омборида ёнғин чиқди

Ҳужум оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Москва ва бошқа ҳудудлардаги айрим аэропортлар фаолияти чекланди.

Украина Россияга юзлаб дронлар билан ҳужум қилди: Wildberries омборида ёнғин чиқди

Украина 16 август куни Россия ҳудудларига юзлаб дронлар билан ҳужум уюштирди. Россия расмийларига кўра, ҳужумлар оқибатида камида 6 киши ҳалок бўлган. Мазкур ҳужум Киев томонидан уруш бошланганидан буён Россияга қарши амалга оширилган энг йирик ҳаво ҳужумларидан бири бўлган.

 

Россия Мудофаа вазирлиги бир кеча давомида Украина томонидан учирилган 822 та дрон йўқ қилинганини маълум қилди. Москва мэри Сергей Собяниннинг айтишича, пойтахт томон йўналган қарийб 600 та дрон аниқланган. Уларнинг учдан бири Москва вилояти ҳудудида уриб туширилган.

 

Москва вилояти губернатори Андрей Воробёвнинг маълум қилишича, Украина дрони хусусий уйга келиб урилиши оқибатида 83 ёшли эркак ҳалок бўлган. Шунингдек, ҳужум оқибатида Россиянинг йирик чакана савдо компанияси Wildberries'га тегишли омборда ёнғин чиққан.

 

Россия ОАВлари Подолск шаҳрида омбор ҳудудидан кўтарилаётган қалин қора тутун тасвирларини тарқатди.

 

Бундан ташқари, Ростов вилоятининг учта шаҳри ҳам ҳужумга учраган. Вилоят губернатори Юрий Слюсарнинг маълум қилишича, мазкур ҳужумларда 5 киши ҳалок бўлган.

 

Россия расмийлари ҳужум оқибатида Москва ва бошқа ҳудудлардаги айрим аэропортлар фаолиятига вақтинчалик чекловлар киритилганини билдирган.

custom img

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

custom img

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

custom img

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

custom img

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Қиз воқеадан сўнг полицияга мурожаат қилган ва эркак ҳибсга олинган.

custom img

Илк қўшма инвестиция: АҚШ ва Украина муҳим минераллар бўйича келишув имзолади

Янги лойиҳаларнинг умумий қиймати қарийб 70 млн долларни ташкил этади.

custom img

Flydubai’даги ҳодиса: Тел-Авивга парвозлар тўхтатилди

Саудия Арабистонининг Табук шаҳрига фавқулодда қўнгандан сўнг авиакомпания рейсларни кейинги хабаргача тўхтатди.

custom img

Ҳиндистон-Покистон чегарасида отишма: икки покистонлик ҳалок бўлди

Ҳиндистон ОАВлари уларни чегарани бузишга уринган шахслар сифатида таърифлаган.

custom img

Махфий учрашув: Трамп маъмурияти Эрон масаласини муҳокама қилди

Учрашув АҚШ маъмурияти томонидан расман эълон қилинмаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"