Жаҳон

Венгрияда полшалик сайёҳлар автобуси ағдарилиб, 12 киши ҳалок бўлди

Полиция ҳайдовчи ухлаб қолган бўлиши мумкинлигини билдирган. Ҳайдовчи ҳибсга олинган.

Венгрияда полшалик сайёҳлар автобуси ағдарилиб, 12 киши ҳалок бўлди

Венгриянинг шарқида полшалик сайёҳларни олиб кетаётган автобус ағдарилиб кетиши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, 37 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

 

Ҳодиса 16 август куни Мезокерештеш шаҳри яқинидаги М3 автомагистралида содир бўлган. Сербиядан Полшага йўл олган автобусда 57 нафар йўловчи ва икки ҳайдовчи бўлган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, автобус йўлдан чиқиб, зовурга тушган ва ағдарилган. Полиция ҳайдовчи ухлаб қолган бўлиши мумкинлигини билдирган. Ҳайдовчи ҳибсга олинган.

 

11 киши воқеа жойида, яна бир киши шифохонада вафот этган. Қутқарувчилар автобус ичида қолиб кетган айрим йўловчиларни деразалар орқали олиб чиқишга мажбур бўлган.

 

Мазкур ҳалокат Венгрияда 2003 йилдан буён энг кўп қурбонли йўл-транспорт ҳодисаси бўлди. Ўша йили Сиофок шаҳрида поезд немис сайёҳларини олиб кетаётган автобус билан тўқнашиши оқибатида 33 киши ҳалок бўлган.

custom img

Украина Россияга юзлаб дронлар билан ҳужум қилди: Wildberries омборида ёнғин чиқди

Ҳужум оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Москва ва бошқа ҳудудлардаги айрим аэропортлар фаолияти чекланди.

custom img

Ислом Махачев UFC тарихидаги рекордни янгилади

34 ёшли MMA жангчиси ирландиялик рақибини мағлуб қилиб, кетма-кет 17-жангида зафар қучди.

custom img

Туркияда ёзги мавсумнинг энг машҳур миллий таомлари маълум қилинди

Совуқ шўрвалар, зайтун мойида тайёрланган сабзавотли таомлар, турли салатлар ва машҳур Мараш музқаймоғи ёзги дастурхоннинг асосий таъмларидан бўлмоқда.

custom img

Исроилнинг Ливан жанубига берган зарбаларидан 11 киши ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида уч нафар бола бор, яна 19 киши жароҳатланган.

custom img

“Ҳормуз бўғози Эронники бўлиб қолади” — Эрон

Эрон Доналд Трампнинг Ҳормуз бўғозини АҚШ ҳудуди деб эълон қилиш ҳақидаги баёнотига жавоб берди

custom img

Россия ёзда Украинанинг 19 та аҳоли пунктини эгаллаганини билдирди

Мудофаа вазирлиги Днипропетровск ва Запорижжя вилоятларидаги аҳоли пунктлари эгалланганини маълум қилган.

custom img

Татаристонда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг оилаларига 2 млн рублдан берилади

Жароҳатланганларга эса жароҳат даражасига қараб 300 мингдан 600 минг рублгача компенсация тўланади.

custom img

Трамп Камала Харрисни яна президентликка номзод кўрсатишни таклиф қилди

У Харриснинг Байден маъмуриятидаги фаолиятини, жумладан, чегара сиёсатидаги ролини танқид қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"