Жаҳон

Россия ракета зарбаси оқибатида Украинада 10 киши ҳалок бўлди

Ҳужумда Россия томонидан иккита кичик Бандероль қанотли ракетаси қўлланган.

Россия ракета зарбаси оқибатида Украинада 10 киши ҳалок бўлди

Россиянинг ракета зарбаси Украина шимоли-шарқидаги Харкив вилоятининг Печениги қишлоғига келиб тушди. Ҳужум оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, камида 18 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Украина Президенти Вoлoдимир Зеленскийга таяниб, Reuters хабар берди.

 

Унинг сўзларига кўра, зарба қишлоқнинг гавжум марказий қисмига, почта бўлими, дўкон ва кафе жойлашган ҳудудга берилган.

 

Харкив вилояти губернатори Олеҳ Синегубовнинг маълум қилишича, ҳужум натижасида 10 та хусусий уй, почта бўлими, кафе, бешта дўкон ва 15 та автомобиль зарар кўрган.

 

Украина Бош прокуратураси дастлабки маълумотларига кўра, ҳужумда Россия томонидан иккита кичик Бандероль қанотли ракетаси қўлланган.

 

Зеленский Россиянинг ҳужумига жавоб қайтарилишини билдирди. Россия томони эса воқеа юзасидан ҳозирча изоҳ бермаган.

 

БМТнинг Украинадаги Инсон ҳуқуқларини мониторинг қилиш миссияси ҳужум оқибатлари ва тинч аҳолига етказилган зарар бўйича маълумот тўплаётганини маълум қилди.

 

Россия ва Украина ўз ҳужумларида тинч аҳолини атайлаб нишонга олганини рад этиб келади.

custom img

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

custom img

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

custom img

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

custom img

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Қиз воқеадан сўнг полицияга мурожаат қилган ва эркак ҳибсга олинган.

custom img

Илк қўшма инвестиция: АҚШ ва Украина муҳим минераллар бўйича келишув имзолади

Янги лойиҳаларнинг умумий қиймати қарийб 70 млн долларни ташкил этади.

custom img

Flydubai’даги ҳодиса: Тел-Авивга парвозлар тўхтатилди

Саудия Арабистонининг Табук шаҳрига фавқулодда қўнгандан сўнг авиакомпания рейсларни кейинги хабаргача тўхтатди.

custom img

Ҳиндистон-Покистон чегарасида отишма: икки покистонлик ҳалок бўлди

Ҳиндистон ОАВлари уларни чегарани бузишга уринган шахслар сифатида таърифлаган.

custom img

Махфий учрашув: Трамп маъмурияти Эрон масаласини муҳокама қилди

Учрашув АҚШ маъмурияти томонидан расман эълон қилинмаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"