Жаҳон

Ер аҳолиси огоҳлантирилди: 2027 йил рекорд даражадаги энг иссиқ йил бўлиши мумкин

Тинч океанида сўнгги  асрдаги энг кучли Эл-Нино ҳодисаси шаклланмоқда.

Ер аҳолиси огоҳлантирилди: 2027 йил рекорд даражадаги энг иссиқ йил бўлиши мумкин

Буюк Британиянинг Met Office метеорология хизмати Тинч океанида шаклланаётган Эл-Нино ҳодисаси инсонлар хотирасида кузатилган энг кучли жараёнга айланиши мумкинлигини маълум қилди. Прогнозларга кўра, ҳодиса 2026 йил охирида кучайиб, 2027 йил глобал ҳарорат бўйича янги рекорд ўрнатиши мумкин.

 

Эл-Нино — пассат шамолларининг заифлашиши натижасида Тинч океанининг шарқий қисмида денгиз юзаси ҳароратининг даврий кўтарилиши билан кечадиган табиий иқлим ҳодисаси. У одатда ҳар икки-етти йилда такрорланади ва тўққиз ойдан 12 ойгача давом этади. Ҳодиса дунё бўйлаб ёғингарчилик ва ҳарорат режимларини ўзгартириб, қишлоқ хўжалигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

 

Met Office маълумотларига кўра, 2026 йил охирига бориб экваториал Тинч океанидаги денгиз юзаси ҳарорати 3 даражадан кўпроққа ошиши кутилмоқда. Одатдаги Эл-Нино жараёнида ҳарорат 1–2 даражага кўтарилади, 2 даражалик ўсиш эса йирик ҳодиса ҳисобланади.

 

Met Office узоқ муддатли прогнозлар бўлими раҳбари Адам Скайфнинг таъкидлашича, агар мавжуд прогнозлар тасдиқланса, 2026 йилдаги Эл-Нино сўнгги даврда кузатилган ҳодисалардан сезиларли даражада кучли бўлади. Бошқа прогноз тизимлари ҳам Тинч океанидаги ҳароратнинг фавқулодда юқори даражага кўтарилишини кўрсатмоқда.

 

Метеорологларнинг прогнозига кўра, кучли Эл-Нино глобал ўртача ҳароратнинг янада ошишига олиб келади. Шу сабабли 2027 йил 2024 йилни ортда қолдириб, кузатувлар тарихидаги энг иссиқ йилга айланиши эҳтимоли юқори.

 

Кучли Эл-Нино дунёнинг турли ҳудудларида қарама-қарши иқлимий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. Айрим тропик ва жанубий яримшар ҳудудларида қурғоқчилик кучайиши, шимоли-ғарбий Европада эса ёғингарчилик ва бўронлар кўпайиши кутилмоқда.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Ер аҳолиси огоҳлантирилди: 2027 йил рекорд даражадаги энг иссиқ йил бўлиши мумкин | Zamon.uz