Жаҳон

Ўзбекистоннинг барча соҳаларда жадал ривожланаётганини кўриб, қувонаман — Илҳом Алиев

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Ўзбекистонга давлат ташрифи арафасида катта интервью берди.

Ўзбекистоннинг барча соҳаларда жадал ривожланаётганини кўриб, қувонаман — Илҳом Алиев

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Ўзбекистонга давлат ташрифи арафасида берган интервьюсида икки давлат ўртасидаги иттифоқчилик муносабатлари, савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва Марказий Осиё билан алоқалар ҳақида фикр билдирди.

 

Алиев Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатлар сўнгги йилларда энг юқори босқич — иттифоқчилик даражасига кўтарилганини таъкидлади.

 

“Қардош Ўзбекистонга ҳар сафар келганимда, айниқса сўнгги йилларда мамлакатнинг барча соҳаларда жадал ривожланаётганини кўриб, қувонаман”, — деди Озарбайжон президенти.

 

Унинг қайд этишича, сўнгги беш йил ичида икки давлат раҳбарларининг 15 та олий даражадаги ўзаро ташрифи амалга оширилган. 2024 йил августида Алиев Ўзбекистонга, 2025 йил июлида эса Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга давлат ташрифи билан борган.

 

Алиев Шавкат Мирзиёев билан муносабатларини ҳам алоҳида таъкидлади.

 

“Президент Мирзиёевнинг мамлакатларимиз қардошлиги, бирлиги ва иттифоқчилиги йўлидаги тинимсиз ва қатъиятли фаолияти Озарбайжонда унга нисбатан чуқур ҳурмат ва меҳр уйғотган”, — деди у.

 

Озарбайжон президенти икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар ҳам жадал ривожланаётганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми уч баробардан кўпроққа ошиб, 795 миллион долларга етган. 2026 йилнинг январь-май ойларида эса савдо ҳажми йиллик ҳисобда 33 фоизга ўсиб, 144 миллион долларни ташкил этган.

 

Алиев Озарбайжон–Ўзбекистон инвестиция компанияси ҳамкорликнинг муҳим платформасига айланганини қайд этди. Компания уч йил аввал 500 миллион долларлик устав капитали билан ташкил этилган.

 

Шунингдек, икки давлат энергетика ва транспорт соҳаларидаги лойиҳаларни кенгайтирмоқда. 2025 йилда Озарбайжон, Қозоғистон ва Ўзбекистон томонидан “яшил” энергия йўлагини ривожлантиришга қаратилган қўшма компания ташкил этилган.

 

Алиев транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликни ҳам истиқболли йўналишлардан бири сифатида кўрсатди. У Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўлининг Ўрта йўлак (Миддле Corridor) билан интеграцияси бутун минтақа учун янги иқтисодий ва транзит имкониятларини яратишини айтди.

 

Озарбайжон президенти мамлакатининг Марказий Осиё давлатлари билан алоқаларига ҳам тўхталди. Унинг таъкидлашича, Озарбайжоннинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувлари форматига тўлақонли қўшилиши минтақалараро ҳамкорлик учун янги имкониятлар яратган.

 

“Аввал ‘C5’ деб аталган ҳамкорлик формати амалда ‘C6’ форматига айланди, минтақавий мулоқот ва стратегик шериклик эса янги мазмун ва кўлам касб этди”, — деди Алиев.

 

У Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг халқаро ташкилотлар доирасида ҳам бир-бирини қўллаб-қувватлаб келаётганини таъкидлади.

 

Интервью якунида Илҳом Алиев Ўзбекистон халқини мамлакат давлат мустақиллигининг 35 йиллиги билан табриклаб, тинчлик, фаровонлик, равнақ ва янги ютуқлар тилади.

Украина Россиянинг 14 та ҳудудига зарба берди: Белгородда уч киши ҳалок бўлди

Украина Россиянинг 14 та ҳудудига зарба берди: Белгородда уч киши ҳалок бўлди

Шу билан бирга, Россия қўшинларининг Украинага берган зарбалари бир нечта ҳудудда электр ва сув таъминотида узилишларга сабаб бўлди.

Бир ўйинда 53 та қизил карточка: футбол баҳси жанжалга айланди

Бир ўйинда 53 та қизил карточка: футбол баҳси жанжалга айланди

Бунгача энг кўп қизил карточкалар сони 36 та бўлган.

30,1 миллиард рубллик зарар: Украина Россиядаги Оzon омборига ҳужум қилди

30,1 миллиард рубллик зарар: Украина Россиядаги Оzon омборига ҳужум қилди

Компания айрим буюртмаларни бекор қилади, қолганларини эса бошқа омборлардан етказиб беради.

Ҳурмуз бўғози қачон очилади? Эрон АҚШга етти шарт қўйди

Ҳурмуз бўғози қачон очилади? Эрон АҚШга етти шарт қўйди

Муҳсен Ризоий АҚШ Эроннинг шартларини тўлиқ қабул қилганидан кейингина бўғоз очилишини маълум қилди.

Тарихий натижа: АҚШ Сенатига илк мусулмон сенатор сайланиши мумкин

Тарихий натижа: АҚШ Сенатига илк мусулмон сенатор сайланиши мумкин

У сайлов кампаниясини Нью-Йорк мэри Зохран Мамдани қўллаган услубга яқин тарзда олиб борган.

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: бош вазирликка собиқ ҳарбий тавсия қилинди

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: бош вазирликка собиқ ҳарбий тавсия қилинди

Бироқ янги ҳукуматни шакллантиришда араб партиялари билан ҳамкорлик масаласи мухолифат ичидаги асосий келишмовчилик бўлиб қолмоқда.

Европада бомба таҳдидлари: бешта самолёт текширувдан ўтказилди

Европада бомба таҳдидлари: бешта самолёт текширувдан ўтказилди

Таҳдидлар сабаб айрим самолётлар захира аэропортларига қўнишга мажбур бўлди, бошқалари эса манзилига етиб боргач текширилди.

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Эрон давлат телевидениеси ядровий зарба берилган тақдирда аҳолининг қандай ҳаракат қилиши кераклиги ҳақида кўрсатмаларни намойиш этди.