Жаҳон

15 ёшли қиз ичагидаги игна билан уч ҳафта яшади

Қиз рўмолини маҳкамлаш учун ишлатиладиган игнани тасодифан ютиб юборган.

15 ёшли қиз ичагидаги игна билан уч ҳафта яшади

 

Чеченистонда 15 ёшли қиз рўмолини маҳкамлаш учун ишлатиладиган игнани тасодифан ютиб юборган. У ўткир металл буюм билан 20 кун давомида яшаган. Бу ҳақда “Сапа Кавказ” хабар берди.

 

Қайд этилишича, қиз воқеадан сўнг дарҳол шифохонага мурожаат қилган. Икки кундан кейин ўтказилган рентген текширувида игна ичакда эканлиги аниқланган.

 

Шифокорлар дастлаб уни эндоскопик усулда олиб ташлашни режалаштирган. Бироқ игна етарлича чуқур жойлашгани сабабли уни бу усулда чиқаришнинг имкони бўлмаган. Мутахассислар беморнинг ҳолатини кузатиб борган.

 

20 кун ўтиб, игна жарроҳлик аралашувисиз, табиий йўл билан организмдан чиқиб кетган. Шифокор-нефролог Тамила Тситсиева бу ҳолатни жуда кам учрайдиган ва омадли якунланган ҳолат сифатида баҳолаган.

 

Мутахассислар рўмол ўрайдиган қизларни игналарни оғиз яқинида тутмасликка чақирган. Уларнинг таъкидлашича, битта эҳтиётсиз ҳаракатнинг ўзи ўткир игнани тасодифан ютиб юборишга олиб келиши мумкин. Бундай ҳолат эса ички аъзоларнинг шикастланиши, жиддий асоратлар ва жарроҳлик амалиётига эҳтиёж туғдириши эҳтимолини оширади.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Шунга ўхшаш хавфсизлик чоралари Яқин Шарқдаги бошқа давлатларда ҳам кўрилмоқда.

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

2026 йил январидан октябригача давлат тили имтиҳонини биринчи марта топширганларнинг 17,9 фоизи муваффақиятли натижа кўрсатган.

Brent нефти нархи 115 доллардан ошди: нархлар май ойидан бери энг юқори даражага чиқди

Brent нефти нархи 115 доллардан ошди: нархлар май ойидан бери энг юқори даражага чиқди

Нархларнинг кўтарилишига АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий зарбаларни қайта бошлаши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар ҳам таъсир кўрсатди.

Иорданияда черковга қуролли ҳужум: етти киши ҳалок бўлди, 34 киши яраланди

Иорданияда черковга қуролли ҳужум: етти киши ҳалок бўлди, 34 киши яраланди

Дафн маросими вақтида черковга бостириб кирган қуролланган шахслар ўт очган.