Ўзбекистон

“Тошкент халқаро яриммарафони” сабаб айрим кўчаларда ҳаракат чекланади

Чекловлар 6 сентябрь соат 05:00 дан 14:00 гача амал қилади.

“Тошкент халқаро яриммарафони” сабаб айрим кўчаларда ҳаракат чекланади

6 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан "Тошкент халқаро яриммарафони" оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади.

 

 

Тадбир иштирокчилари ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 6 сентябрь куни соат 05:00 дан 14:00 гача пойтахтнинг айрим кўчаларида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.

 

 

Чекловлар қуйидаги кўчаларга тааллуқли:

 

  • Ислом Каримов кўчаси — Фурқат кўчасидан Шараф Рашидов шоҳ кўчасигача;
  • Шараф Рашидов шоҳ кўчаси — Афросиёб кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;
  • Афросиёб кўчаси — Ислом Каримов кўчасидан Ойбек кўчасигача;
  • Ойбек кўчаси — Афросиёб кўчасидан Нукус кўчасигача;
  • Нукус кўчаси — Ойбек кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасигача;
  • Абдулла Қодирий кўчаси — Нукус кўчасидан Ҳамидулла Орипов кўчасигача;
  • Ҳамидулла Орипов кўчаси — Абдулла Қодирий кўчасидан Мустақиллик шоҳ кўчасигача;
  • Мустақиллик шоҳ кўчаси — Мирзо Улуғбек шоҳ кўчасидан Амир Темур хиёбонигача;
  • Амир Темур хиёбони атрофидаги йўллар — Бухоро ва Шаҳрисабз кўчаларигача;
  • Алишер Навоий кўчаси — Шаҳрисабз кўчасидан Фурқат кўчасигача;
  • Ботир Зокиров кўчаси — Алишер Навоий кўчасидан Афросиёб кўчасигача;
  • Ўқчи кўчасининг Ботир Зокиров кўчасига туташ қисми.

 

Иштирокчилар ва томошабинлар сони ортган тақдирда, ушбу ҳудудларга туташ айрим йўлларда ҳам ҳаракат вақтинча чекланиши мумкин.

 

Ҳайдовчиларга сафарларини олдиндан режалаштириш, муқобил йўналишлардан фойдаланиш ҳамда йўл белгилари ва масъул ходимларнинг кўрсатмаларига амал қилиш тавсия этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.